Буюк Британия 7/7 қурбонларини хотирлади

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty
Image caption Лондонда ўн йил аввал бомба ҳужумларида 52 киши қурбон бўлган эди

Бундан ўн йил аввал Лондонда кечган бомба ҳужумларининг 52 нафар қурбонлари хотирасига қатор маросимлар уюштирилди.

Авлиё Павел эҳромига Лондон ҳужумларидан омон қолганлар ва қурбонларнинг оила аъзолари йиғилишиб, бир дақиқа сукут сақлашди.

Лондон руҳонийси бомба ҳужумлари “уммон қадар оғриқ” келтиргани ҳақида сўзлади.

Image caption Шаҳзода Уилям

Шаҳзода Уилям ҳам Ҳайд Паркдаги хотира ёдгорлиги мажмуаси пойига гуллар қўйди.

Лондон бўйлаб бир дақиқалик сукут сақлаш маросими кечди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty
Image caption Британия Бош вазири ва Лондон мэри

Британия Бош вазири Девид Камерон 7 июл бомба ҳужумларини хотирлар экан, " бу шундай кун эдики, ҳар бир киши айни янгиликни эшитганида қаерда бўлганини ҳамон унутмаган", деб айтди.

Бош вазир Девид Камерон ва Лондон мэри Борис Жонсон ҳам Ҳайд Паркдаги ёдгорлик мажмуаси пойига гулчамбарлар қўйишди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio