Обама: АҚШ “Исломий давлат”га қарши ҳужумларни жадаллаштирмоқда

АҚШ бошчилигидаги “Исломий давлат” гуруҳига қарши коалиция шимолий Сурияда ҳужумларни жадаллаштирган.

Бу ҳақда президент Барак Обама маълум қилган.

Пентагонда сўзлаган Барак Обама Америка Сурияга қўшимча қўшинлар юбормаслиги, аммо мамлакатнинг мўътадил мухолифатига ёрдамни кучайтиришини урғулаган.

Унинг айтишича, ИД гуруҳини мавҳ этиш учун минтақада ишончли ва самарали ҳамкорга эҳтиёж бор.

Аввалроқ “Исломий давлат” гуруҳининг жангарилари Айн Исса шаҳрини Курдлар бошчилигидаги кучлардан яна тортиб олгани ҳақида хабарлар тарқаганди.

Обаманинг чиқишидан аввалроқ АҚШ бошчилигидаги иттифоқчи кучлар “Исломий давлат” назорати остидаги ҳудудларни қақшатқич бомбардимон қилган.

Бомба ҳужумлари гуруҳнинг Суриядаги “пойтахти” Раққа шаҳрига қаратилган.

"Биз минтақадаги нефт ва газ иншоотларини бомбалаймиз. Айни иншоотлар гуруҳнинг фаолиятини молиялашга қўл келади”, деб айтган Обама.

"Минтақада самарали ҳамкор топсак, “Исломий давлат”ни чекинишга мажбур қиламиз”, деб айтган у.

АҚШ президенти айни амалиётлар тезгина хотима топмаслиги билан ҳам огоҳлантирган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ