Афғонистонда ИД раҳбарларидан яна бири ўлдирилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи bbc
Image caption ИД гуруҳи Афғонистон-Покистон минтақасини Хуросан давлати деб атайди

Афғонистон Жосуслик Агентлигига кўра, ўзини "Исломий Давлат" деб атаётган гуруҳнинг Афғонистон ва Покистондаги раҳбари дрон ҳужумида ўлдирилган.

Ҳафиз Саид Афғонистон шарқидаги Нангарҳор вилояти Ачин улусворлигида жума кечаси нишонга олинган.

Ҳужумда яна 30 жангари ҳаётдан кўз юмган. Аммо, бу хабарлар мустақил манбалардан тасдиқланмаган.

Афғонистон Жосуслик Хизмати Америка етакчилигидаги коалиция ҳарбийларига ўзи маълумот етказгани ва ҳужум айни мана шу маълумот асосида амалга оширилганини айтади.

Ҳафиз Саид ўзини Исломий Давлат деб атовчи гуруҳнинг бир ҳафта ичида Афғонистонда ўлдирилган учинчи раҳбаридир.

Сешанба кунги дрон ҳужумида гуруҳнинг бошқа бир раҳбари ҳалок этилгани хабар қилинганди.

НАТО кучлари йил бошидан бери янги ваколатларга эга, аммо ҳали ҳам учувчисиз учоқлар воситасида ҳужумларни амалга оширади.

ИД сўнгги хабарга муносабат билдирмаган.

Нангарҳор вилоятининг Ачин улусворлиги Покистон билан чегарада жойлашган. ИД гуруҳи Афғонистон-Покистон минтақасини Хуросан давлати деб атайди.

Ўтган бир неча ҳафта ичида Нангарҳорда Толибон ва "Исломий Давлат" деб аталаётган гуруҳ жангарлари ўртасида жанглар кучайган. Урушлар туфайли кўплаб оилалар ўзларини яшаб турган уй-жойларини ташлаб қочишган.

Вилоят Афғонистондаги ИД жангарилари энг фаол минтақа ҳисобланади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio