HRW: Хитой миллий озчиликлар ҳуқуқларини бузмоқда

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Хитойдаги этник озчиликлар тез-тез муаммоларга юз тутадилар.

Халқаро Human Rights Watch инсон ҳақлари ташкилотига кўра, Хитой хорижий паспортларни бериш бўйича иккиламчи тизимни ишга солиб, этник озчиликлар вакилларининг хорижга чиқишларини атайлаб оғирлаштирмоқда.

Ҳуқуқ фаоллари маълумотларига биноан, Хитой аҳолисининг 92 фоизини ташкил қиладиган хан миллати вакиллари хорижий паспортларини тезлаштирилган тизим бўйича оладилар, тибетлар ва уйғурлар эса турли мураккабликларга тўқнаш келадилар.

Жумладан, уйғурлар ва тибетларга қўшимча ҳужжатларни кўрсатиш талаб қилинади. Бундан ташқари, уларга ҳеч бир тушунтиришларсиз паспорт бериш рад қилинади, деб хабар қилади ҳуқуқ фаоллари.

Image caption Кўплаб уйғурлар таъқиблардан қочиб ватанларини тарк этганлар.

Тибет ва Шинжон Уйғур мухторияти аҳолиси Пекинни миллий озчиликлар ҳуқуқларини бузаётганликда айблайдилар. Бироқ Хитой ҳукумати бу танқидларни инкор қилади.

Бир неча кун олдин бошпана излаб Таиландга борган юздан ортиқ уйғурлар Хитой ҳукумати сўрови билан ортга қайтарилган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Қочқин уйғурлар жиҳодчиликда айбланмоқдалар.

Қочқин уйғурлар учоқдаёқ бошларига елим халта кийгизилган тарзда олиб келинган ва давлат телевидениеси орқали уларни "Исломий Давлат" жангари гуруҳига бориб қўшилишга уринганликда айбланганлар.

Хитойдаги миллий озчиликлар, жумладан хориждаги уйғур фаоллари ўзларининг маданий ва диний қадриятлари поймол этилишига қарши чиқишлари боис айирмачи ва экстремист тамғаларига учраганларини айтишади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio