Омскдаги казарма қулашидан қурбонлар сони ортган

Фото муаллифлик ҳуқуқи RIA Novosti

Россиянинг Омск шаҳридаги казарма биноси қулаб тушиши натижасида камида 20 киши ҳалок бўлган. Яна 20 дан ортиғи турли жароҳатлар билан касалхоналарга ётқизилган. Шифокорларга кўра, ярадорлардан тўрт нафарининг аҳволи оғир қолмоқда.

Ўн нафар ярадор ҳарбийларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун ҳарбий учоқда Москвага олиб кетилган.

Тахминларга қараганда, казарманинг қулашига бинодаги техник носозликлар сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Бундан олдин Россия Мудофаа вазирлиги вакили Игор Конашенковнинг билдиришича, 2013-1014 йиллар давомида казармада ремонт ишлари олиб борилган. Бироқ казармани қайта таъмирлашда эътиборсизликка йўл қўйилган.

Якшанба куни кечқурун Омск яқинидаги Светлый посёлкасида жойлашган тўрт қаватли казарма секцияларидан бири деворлари қулаб тушган.

Айтилишича, бу пайтда бино ичида 337 ҳарбий бўлиб, уларнинг ҳаммаси дам олаётган бўлганлар.

Вазиятни ўрганиш учун воқеа жойига Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу етиб боргани хабар қилинган.

Омск горнизони суриштирув бўлимига кўра, "бепарволик" моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган. Воқеа сабаблари текширилмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio