Афғонистонда АҚШ ҳаво ҳужуми хабари текширилмоқда

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Афғонистон расмийлари хабар қилишларича, мамлакат жанубидаги Лўғар вилоятидаги текшириш нуқтаси ҳаво ҳужумига тутилгани оқибатида камида саккиз Афғон аскари ҳалок бўлган, бир нечаси яраланган.

Ҳудуд Афғонистон армияси текшириш нуқтаси бўлган.

Лўғар вилояти расмийларига кўра, ҳужумни АҚШ тикучари амалга оширган.

Афғон армияси қўмондони айтишича, ҳодиса душанба куни содир бўлган.

Армия текшириш нуқтаси устида Афғонистон байроғи кўриниб турган, икки АҚШ тикучари ҳаводан ҳужум қилганлар, деб айтган армия сўзчиси.

Ҳаво ҳужуми Афғонистондаги халқаро кучлар ҳарбийлари томонидан уюштирилгани тасдиқлангани йўқ.

Лекин гувоҳлар сўзларига кўра, хорижийлар ҳужум қилганлар, дея хабар қилади Би-би-си мухбири.

Афғонистон армиясида бир неча ҳужумчи тикучарлар мавжуд.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty

Афғонистондаги халқаро кучлар сўзчиси ушбу ҳодисадан хабардор эканликларини ва ҳодиса текширилаётганини маълум қилган.

Лўғар вилояти ҳудудининг аксарини Толибон назорат қиладиган вилоят ҳисобланади.

Ҳозирги пайтда Афғонистонда 10 мингтача хорижий ҳарбий қолган.

Ўтган йили НАТО қўшинларининг Афғонистондаги жанговор амалиётлари тугатилгани эълон қилинганидан кейин чет эллик ҳарбийларнинг у ердаги асосий вазифаси Афғон қуролли кучларини ҳарбий тайёграликдан ўтказиш ва маслаҳат бериш бўлиб қолган.

Агар жуда зарур бўлиб қолса, Афғон армиясининг жанговор амалиётларига хорижликларнинг кўмаклашишига рухсат берилган, шунда ҳам уларнинг роли чекланганлиги айтилади.

Афғонистонга 2001 йилда хорижий қўшинлар киритилганидан кейин уларнинг Афғон тинч фуқаролари ва ҳарбийларига ҳужумлари кўп марта кузатилган, бундай ҳужумлар Афғон ҳукумати ва оддий одамларининг ғазабларига сабаб бўлган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio