"Вояга етмаган африкалик футболчилар Лаосда сотилган‏"

Фото муаллифлик ҳуқуқи
Image caption Академияда тўп сурган ёш африкалик ўйинчи клубдаги ишини "қулларча" деб тасвирлайди.

14 ёшли африкалик футболчилар одам савдоси қурбонлари бўлишгани ва одам савдогарлари томонидан шартнома тузишга мажбурланганлари Би-би-си ўтказган текширувларда аниқланган.

Би-би-сига маълум бўлишича, Ғарбий Африкадан рўйхатга олинмаган футбол академиясига импорт қилинган 23 вояга етмаган футболчилар орасида бўлган олти нафар ўсмир феврал ойидан буён ҳануз Лаосда қолмоқда.

ФИФА регламенти 18 га тўлмаган ўйинчиларни хорижий клуб ёки академияда фаолият олиб боришларини таъқиқлайди.

Жанубий Паксда жойлашган футбол клуб эса ўзининг бу борадаги айбларини инкор этади.

ФИФА матбуот котибининг Би-би-си айтишича, ҳозирда вояга етмаганларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ва юқоридаги маълумот бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Унга кўра, Лаос олий лигасида ўйнайдиган янги Чампасак Юнайтед клуби келажакда ўйинчиларнинг савдосидан даромад олиш хоҳлайди.

Аниқлашича, клуб халқаро футбол шартлари қўпол равишда бузган. Яна бир 14 ёшли либериялик Кессели Камара ҳақиқий жамоада ўйнашидан олдин у олти йиллик шартнома имзолашга мажбур бўлганини айтади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи
Image caption "Ойнаси йўқ жойда яшаш қийин" , дейди яна бир ёш футболчи Би-би-сига.

Имзоланган шартнома бўйича унга маош ва турар жой билан таъминлашлари керак бўлган бўлса ҳам, Камара ҳеч қачон ойлик олмагани ва бошқа ёш футболчилар каби стадион полида ухлаб келишга мажбур бўлганини сўзлайди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи
Image caption Шартнома эса Камарага ойига 200 доллар маош ваъда қилган.

"Бир хонада 30 кишининг ухлаши қандайлигини тасаввур қилсангиз керак", дейди Камара. Би-би-сига кўра, Камара айни пайтга уйга қайтган ва Либерия олий лигасида ўйнамоқда.

"IDSEA Чампасак Азии Африка футбол академиясида ўйнаш учун борган аксарият ёш футболчилар уйларига қайтганлар.

"IDSEA Champasak Asia African Football Academy" таркибидаги ҳамма ёш футболчилар собиқ Liberia internationalчи Алех Кармо таклифи билан борганлар.

Либериянинг ўзида футбол академияси йўқлиги боис, ёш футболчилар Кармонинг таклифини бажонидил қабул қилганларини айтганлар.

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Алекс Кармо ўзини Лаос томонида "Африкалик ўйинчилар менежери" деб билади.

"Бу ҳеч қачон юридик томондан тасдиқланмаган сохта академиядир", дейди Лаосдан қайтган гуруҳни бошқариб борган спорт промоутери Влеҳ Беделл.

"Бу академиянинг ҳеч қачон тренери ва шифокори бўлмаган. Алех Кармо ҳам тренер ва бизнес менежер бўлган, тамом. Бу бутунлай абсурддир".

Ўйинчилар ўзлари яшаб ва шуғулланиб келган ўйингоҳни тарк қилишларига камдан-кам ҳолларда рухсат берилганини айтганлар.

Чампасакка қилинган халқаро босимлар орқасидан уч ой олдин 17 ўсмир қўйворилган. Лекин олти ўсмир ўйинчи қолишга қарор қилган.

Профессионал футболчилар халқаро Федерациясига маълум бўлишича, ҳамма ўйинчиларда ўзини Чампасакдаги африкалик ўйинчиларнинг менежери ҳисоблаган Кармо томонидан тақдим қилинган ва клуб президенти Khieulavong имзолаган шартнома бўлган.

Кармо эса ўйинчилар уч маҳал овқатланганлари ва ҳақ олганларини айтади.

"Биз вояга етмаганларга тўлақонли шартнома бера олмаймиз, фақат уларга бонус берадиган шартнома билан таъминлаймиз", дейди Khieulavong Би-би-сига.

Khieulavong ҳам Alex Karmo ҳам академияда вояга етмаганлар борлигини инкор қилмаганлар, Кармога кўра, Гвинеядан 16 ёшли ўсмир ўйинчи бор.

Лекин Либериядан келган яна олти ўйинчи клубда қолаётгани ҳақида гапирмаган.

Саккиз катта ёшдаги ўйинчилар билан бир қаторда Либерия, Гана ва Сьерра-Леонлик олти ўсмир ачинарли ва ташвишланарли шароитларда яшайдилар.

Беш ой мобайнида футболчилар бирорта ҳам ойнаси ва эшигида қулфи бўлмаган улкан хонада матрасларда ухлаганлар.

"Бу ёввойи шароит Либериядаги 1989-96 1999-2003 йиллардаги фуқаролик уруши инқирозини эслатади, дейди фуқаролик урушини бошидан ўтказган Беделл Би-би-сига.

Вояга етмаганларнинг эркинлиги уларнинг визалари муддати тугаб, ноқонуний муҳожирларга айланиб қолганларида мушкуллашган.

Image caption Кўпчилик ёш ўйинчиларнинг шартномалари бор, лекин ишлашга рухсат берувчи визалари йўқ.

Улар ишлашга рухсат олишга умид қиладилар, бироқ уларнинг бари вояга етмаганлари сабабли бунинг иложи бўлмайди.

Бироқ Кармо ўйинчиларнинг ҳаммаси Лаосда қонуний яшаяпти, деб ишонтирмоқчи бўлади.

Оғир шароитга қарамасдан, ҳамма ўйинчилар ҳам Лаосни ташлаб кетишга тайёр эмаслар.

"Мен у ўз орзуларига эришмагунича Либерияга қайтишини хоҳламайман", деб айтади Паксдаги 17 ёшли ўйинчининг онаси Белла Taпеҳ.

Либерияга қайтган ўйинчиларнинг баъзилари ўзларини ёмон овқатлантирилганлари, терлама ва безгак хавфи катталигига қарамасдан ҳеч қандай тиббий элмашлар олмагани айтиб беришган Би-би-сига.

Улар "Champasak"даги ҳаётларини қулларча дея тасвирлаганлар.

"Бу жуда жиддий вазият ва бу ҳолат ФИФАнинг эътиборидан четда қолгани хавотирлидир", дейди Би-би-сига Профессионал футболчилар халқаро Федерацияси - FIFP нинг расмий вакили Стефан Бурхалтер.

Маълумотларга кўра, ҳар йили Ғарбий Африкани қарийб 15 минг ўсмир футболчи тарк этади, уларнинг аксарияти ноқонунийдир.

Профессионал футболчилар халқаро Федерацияси ФИФАни "Champasak"даги қонунбузарликларни бартараф этмаган Лаос Футбол Федерациясига қарши чора кўришга чақиради.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio