Рамзан Қодиров ИДни “Иблис давлати” деб атади

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Ироқ ва Суриядаги ўзини “Исломий Давлати”ни эълон қилган гуруҳга қўшилиш мақсадида четга чиққан инсонларни Россия фуқаролигидан чиқариш таклифини илгари суриб чиқди.

Бу ҳақда Чеченистон раҳбари ўзининг “В Контакте” ижтимоий тармоғида ёзган.

22 июл куни Рамзан Қодиров Чеченистон куч тизимлари раҳбарлари билан мажлис ўтказган, бу мажлисда терроризм ва экстремизм олдини олиш масалалари муҳокама этилгани хабар қилинган.

“Сурия ёки Ироққа кетган одам ўз ортидан Чеченистонга эшикни ёпганини, орқага йўл йўқлигини билиши шарт. Бундан ташқари, мен ўйлайманки, мамлакатнинг ҳар қандай минтақасидан террорчилик ташкилоти сафларини тўлдириш учун кетганларни фуқароликдан маҳрум қилиш, Россияга қайта киритмаслик тўғри бўларди”, деб ёзган Рамзан Қодиров.

Мажлис пайти Рамзан Қодиров Чеченистонда терроризмга қарши курашда “бебаҳо тажриба тўпланган” деб айтган.

“Бироқ бўшашиш керак эмас. Ғарб махсус хизматлари кўрсатмаси билан иш юритаётган “Иблис давлати” мусулмонлар яшаётган мамлакат ва ҳудудларда террорчилик хуружларини амалга ошираяпти. Уларнинг мақсади – имкони борича кщп мусулмон қонини тўкиш, иқтисодиётни барбод этиш, исломий мамлакатлар яхлитлигини вайрон қилиш», деб айтган Чеченистон кучишлатар тизимлари раҳбарлари мажлисида Рамзан Қодиров.

Ўзини "Исломий Давлат" деб атайдиган гуруҳ 2014 йилнинг июнида Россияда террорчилик ташкилоти деб эълон қилинган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio