НАСА: Ерга ўхшаган иккинчи сайёра бўлиши мумкин

Фото муаллифлик ҳуқуқи PA
Image caption Kepler-452b сайёрасининг ҳажми Ерникидан фарқ қилади.

АҚШнинг НАСА Фазо агентлиги "Кеплер" сунъий йўлдош телескопи олимларга Коинотнинг илгари кўриш иложсиз бўлган кенгликларига назар ташлашга имкон яратган.

Кеплер аппарати ёрдамида Ер билан ўхшашлиги мавжуд яна бошқа сайёра мавжудлиги улкан янгилик бўлган.

Kepler-452b деб номланган планета Ер каби ўзининг юлдузи атрофида айланади. Фақат янги кашф қилинган сайёранинг ҳажми Ерникидан 60 фоиз каттадир.

Олимлар таъкидлашларича, ундаги Ерга ўхшашлик илгари очилган бошқа шу каби сайёралардан кўра кўпроқ бўлиши мумкин.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Thinkstock
Image caption Олимлар Коинотда мингларча экзосайёраларни топишган. Бироқ уларга етиб бориш имконсиздир.

Бу каби сайёралар етарли даражада қулай тузилган ва салқин бўлиб, унинг юзасида сув суюқ ҳолатда сақлана олади. Бу эса уларда яшаш учун муҳим шароитлар бўлиши тахминини беради.

Кеплер-452 сайёраси Оққуш юлдузлар туркумидан Ергача 1400 ёруғлик йили масофасида жойлашган.

НАСАнинг ушбу лойиҳаси етакчи олими Жон Грюнсфелд, Кеплерни Ерга энг ўхшаш деб атаган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи NASA
Image caption Kepler-452b тахминан шундай кўринишда.

Калифорниядаги тадқиқот маркази таҳлилчиси Жон Женкинсга кўра, "энди қўшничиликда янги танишимиз бор". Бироқ бу "қўшниники"га етиб бориш учун Қуёш тизимидан энг юқори тезлик билан ажралиб, ҳозирги кашф қилинган фозовий асбоблар ёрдамида Кеплер сайёрасигача 25 млн йилдан кўп вақт керак бўлади.

Айни вақтда олимларнинг диққати яна шундай олис юлдузликларда жойлашган тахминан 500 га яқин сайёрага қаратилган.

Олимлар фазода мингга яқин экзопланетларни топишган. Бироқ уларга етиб бориш осон эмас. Айни шу планеталарда Ерга ўхшаш сифатлар бор деб тахмин қилинади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Thinkstock
Image caption Ерга ўхшаб кетадиган ҳамма экзопланеталарда яшаб бўлмаслиги мумкин.

Ҳозиргача турли юлдуз тизимларида бу талабларга жавоб берувчи 12 планета топилган. Кеплер шундай планеталарнинг биринчисидир.

Kepler-452b Қуёш тоифасидаги юлдузлар турига кириб, у Қуёшдан катталиги жиҳатдан 4 фоиз йирик, ёруғлиги жиҳатдан 10 фоиз ёрқинроқдир. Кеплер ўз юлдузини 385 кунда айланиб чиқади, бу Ерникидан атиги 5 фоиз кўпроқдир.

Kepler-452bнинг ҳажмини ўлчаш имконсиздир, шунинг учун астрономлар унинг тахминий оғирлигини компютер программаси орқали аниқлашларига тўғри келади.

Шундай бўлсада, унинг оғирлиги Ерникидан беш мартадан кўп экани фараз қилинади.

Kepler-452b атрофидан айланадиган юлдуз эса Қуёшдан 1,5 млрд ёшга катта деб ҳисобланади. Уи ўрганиш олимларга Ерни нима кутаётгани ҳақида тахмин қилиш имконини беради.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Thinkstock
Image caption Ҳозирча эса биз ишонч билан Коинотда фақат Еримиздагина ҳаёт борлигини аниқ айта оламиз.

Сайёранинг ўзининг ёши 6 млрд йил деб баҳоланмоқда, агар бу маълумотлар тасдиқланса, у Ердан 1,5 млрд ёшга катта бўлиб чиқади.

Олимларга кўра, Кеплер-452б Ер бундан млрд йил кейин, Қуёш қариб ва ёрқинроқ бўлиши орқасидан бошидан ўтказадиган даврни ўтказаётган бўлиши эҳтимол.

Уорвик Университети олими Дон Поллакконинг айтишича, тадқиқотчилар ҳозирча янги сайёранинг фақат ҳажми ҳақида тасаввурга эга бўла оладилар.

Ҳақиқатда у нимадан, тошданми, газданми ёки бошқа бир моддадан тузилганини масофанинг улкан олислиги боис аниқлаш мушкул.

Шу боисдан, "Кеплер" телескопи аниқлаган "ҳаёт зона"сидаги бошқа планеталар балки Ерга янада ўхшашроқ, яқинроқ бўлиши мумкин.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio