"Исломий Давлат" россиялик талабаларни нишонга олмоқда

Image caption Варвара Караулова уйига қайтмаслигини айтган.

Россия Федерал Хавфсизлик Хизмати тахминларига кўра, "Исломий Давлат" жангариларининг 8 фоизга қадари Россия паспортига эга бўлганлардир.

Улар орасида талабаларнинг ҳам борлиги айтилади.

Июн ойининг биринчи икки ҳафтаси мобайнида Россия телевидениеси Москва Давлат Университетининг талбаси Варвара Караулова ҳақида Президент Путинга қараганда кўпроқ гапирди.

Варвара олийгоҳда араб тилини ўрганмоқда эди, лекин бундан бошқа унинг Яқин Шарқ билан алоқаси йўқдек эди. Аммо у пойтахтдан йўқолиб, Сурияга ўзини "Исломий Давлат" дея атовчи гуруҳ сафларига қўшилиш учун йўл олгани ҳақидаги хабарлардан сўнг матбуот эътиборига тушди.

Караулованинг Москвага қайтиши ҳам матбуот эътиборидан четда қолмади.

Уни Туркиянинг Сурия билан чегарага яқин ерда ушлаб қидирув жараёнига туртки берган отасининг қўлига қайта топширдилар.

Image caption Караулованинг Москвага қайтиши Россия оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилган.

Карауловага ўхшаганлар Россияда талайгина. Унинг Москвага қайтишидан икки ҳафта ўтиб, яна бир обрўли олийгоҳлардан бири талабаси Мариям Исмайлова ҳам ғойиб бўлди ва тахминларга кўра у ҳам "Исломий Давлат" томон кетганди.

Россиянинг бошқа шаҳарларидан бўлган талабалар ҳам шундай қилганлари маълум.

Уларнинг келгуси тақдири маълум эмас, лекин матбуотда бу ҳақда гапирила бошланганидан сўнг расмийлар "Исломий Давлат" сафларида неча нафар россиялик бўлиши мумкинлиги ҳақидаги рақамларни ошкор қила бошладилар.

Россия Федерал Хавфсизлик Хизмати ўзининг текширувлари ва тахминлари орқасида "Исломий Давлат" жангариларининг орасида Россия паспортига эга шахслар кўпчиликни ташкил қилишини аниқлаган.

"Бу ҳолат ўта ачинарли", деди Россия Ташқи Ишлар вазири ўринбосари Олег Сиромолотов. "Ҳозирда 2,200 га яқин киши Сурия ва Ироқда жанговор ҳаркатларда иштирок этмоқдалар".

Image caption Россиялик бир қанча талабаларнинг "Исломий давлат" сафига кириш учун бораётганлари хавотир уйғотган.

Москвадаги Карнеги тадқиқот марказидан Алексей Малашенконинг айтишича, ўзини Исломий Ҳалифалик дея эълон қилган минтқаларда ҳозирда рус тили араб ва инглиз тилларидан сўнг учинчи энг кенг қўлланувчи тилдир.

Охирги йил мобайнида "Иломий Давлат" гуруҳи рус тилдида олиб борувчи тарғибот ҳаракатларини ҳам кенгайтирди.

Март ойида "Исломий Давлат" ўзининг Al-Bayan радиосида ҳатто янгиликлар ва онлайн форматида турли нашрларни йўлга қўйди.

Май ойида эса Furat.Press. номли журнал рус тилида чиқарила бошлади.

Ҳудди шу ойда "исломий Давлат" ўзининг кўп тилли HMC нашри доирасида рус тилида анчайин мукаммал "Исток" журналини чиқара бошлади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Россиядан "Исломий Давлат" томон йўл олганларнинг энг кўпи доғистонлик деб ишонилади.

Расмийлар ва кузатувчиларнинг айтишларича" Исломий Давлат" тарғиботи анчайин самарали бўлиб бораётгани кўзга ташланади.

Талабалар ва ёшлар кўпда ижтимоий тармоқлар орқали "ёлланадилар" ва Россияни муҳаббат, ҳиссиёт ва яхшироқ ҳаёт умидлари билан тарк этадилар.

Халқаро Инқироз Гуруҳи эксперти Варвара Пархоменконинг айтишича, "Исломий Давлат" томон йўл олганларнинг энг кўпи Доғистон Республикасидандир.

Бундан ташқари Чеченистон ва Шимолий Осетиядан ҳам "ёлланганлар" талайгина.

"Уларнинг ижтимоий келиб чиқишлари турлича", дейи Пархоменко.

"бой, камбағал, ўқимишли ёда йўқ...Улар нафақат курашгани, балки яшаш, турмуш қуриш ва даъват қилиш учун кетмоқдалар".

Уларнинг миқёси расмийлар ва таҳлилчилар томонидан хавотирлар изҳор этилишига сабаб бўлиб, "исломий Давлат" томонидан русзабонларга қаратилган тарғиботи самараси ҳақида бош қотиришларига ундамоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio