Афғонистон: Тўйдаги отишмада 20 киши ҳалок бўлди

Афғонистон шимолидаги Бағлон вилоятида ўтган тўйда юзага келган отишмада камида 20 киши ҳалок бўлган ва 10дан ортиғи жароҳат олган.

Нобуд бўлганларнинг аксари тўйга келган меҳмонлар бўлиб, ёшлари 14 ва 60 орасида бўлган.

Афғон хавфсизлик кучлари ҳужум саҳнасига етиб келишган. Талафотлар сони ошиб бориши бўйича хавотирлар мавжуд.

Туман полицияси раҳбари Гулистон Қасанийнинг Эй-Пи агентлигига айтишича, отишма вилоят полицияси мулозимининг қариндоши ўлдириб кетилиши ортидан келиб чиққан.

Унга кўра, маҳаллий мулланинг ўғли тўйига йиғилган 400 одамнинг орасида ўзаро адовати бўлган икки гуруҳ ҳам бўлган.

"Биз жасадларни йиғиб олганимизда, ким ҳужумчи ва ким қурбон бўлганини аниқлашимиз қийин бўлди, чунки ҳеч қандай қурол топмадик", - деб айтган у.

Бағлон вилояти Толибон зўравонлиги, ҳамда маҳаллий жанжаллар ва маҳаллий жиноий гуруҳлар рақобатига боғлиқ ҳужумлар ичида қолган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio