Уйғурларни ҳимоя қилиб гапирган Президент Эрдўғон Хитойда

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон давлат ташрифи билан Пекинга борган.

У Хитой Президенти Ши Жинпинг билан яккама-якка учрашиши мўлжалланган.

Президент Эрдўғонга 100 тача Турк бизнесменлари ва сармоядорлари ҳамроҳлик қилмоқда, Хитой ва Туркия музокараларида иқтисодий алоқаларга эътибор қаратилади деб кутилган.

Би-би-сининг Пекиндаги мухбири хабар қилишича, Туркия билан Хитой ўртасидаги савдо алоқалари тобора ўсиб бормоқда.

Ҳозирга келиб икки мамлакат ўртасидаги савдо айланмаси 24 миллиард долларга етган.

Шунингдек, Туркиянинг Хитойдан узоқ масофага мўлжалланган ракети тизимини сотиб олиш билан боғлиқ мубоҳасали режаси борлиги ҳақидаги хабарлар ҳам тарқалган, икки мамлакат ҳайъатлари мулоқотларида ана шу масаланинг ҳам ўртага қўйилиши айтилган.

Президент Эрдўғоннинг Хитойга сафари икки мамлакат ўртасидаги дипломатик таранглик манзарасида бўлиб ўтаяпти.

Таиландда ҳибсда тутиб турилган 100 дан ортиқ уйғурларнинг Хитойга депортация қилингани Туркияда кўпчиликни ғазаблантирди.

Таиланднинг Туркиядаги консуллигига ғазабланган оломон ҳужум қилди.

Кўплаб Турк сиёсатчилари Хитой ҳукуматининг уйғур мусулмонларига нисбатан сиёсатини танқид қиладилар.

Жаноб Эрдўғоннинг ўзи ҳам уйғурларга нисбатан муносабатни танқид қилиб чиққан.

Охирги кунларда Пекиннинг уйғур сиёсатига қарши норозилик амалиётлари Туркиянинг қатор шаҳарларида ташкил қилинди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ