Саудия Арабистони подшоҳи таътилни қисқа қилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Подшоҳнинг хавфсизлиги учун дея Франция Ривейрасидаги денгиз соҳили омма учун ёпиб қўйилгани одамларнинг норозилигига сабаб бўлганди

Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ал-Сауд Франциядаги таътилини қисқа қилиб, Марокашга учиб кетган.

Подшоҳнинг хавфсизлиги учун дея Франция Ривейрасидаги денгиз соҳили омма учун ёпиб қўйилгани одамларнинг норозилигига сабаб бўлганди.

Расмийларга кўра, Подшоҳ Салмон уч ҳафтага режаланган таътилининг фақат 8 кунини Францияда ўтказган.

Қўшимча қилинишича, у Марокашга ўзи билан келган 1000 нафар хизматчисининг ярмини олиб кетган.

Франция Ривейрасидаги Валори соҳилининг ёпилишига қарши норозиликни қўллаб-қувватлаб битилган петицияга 100,000дан ортиқ киши имзо чекканди.

Мирандол соҳили Подшоҳ Салмоннинг хусусий вилласининг рўпарасида жойлашган бўлиб, Франса мулозимлари унинг хавфсизлиги учун соҳилни ёпиб қўйишга розилик беришганди.

Айни амал танқидчилари эса, соҳилнинг ёпиб қўйилиши Франсанинг тенглик қонунига зид эканини айтишган. Соҳил ҳозир қайта очилган.

Reuters хабар агентлиги саудиялик манбага таяниб, Подшоҳнинг Франсани тарк этиши аввал белгиланган дастур билан боғлиқлиги, матбуотдаги чиқишларга алоқаси йўқлигини хабар қилган.

Аммо, Саудия подшоҳининг дам олиш учун Франса жанубини танлагани маҳаллий аҳоли орасида бирдай ижобий ва ё салбий қаршиланмаган.

Айримлар соҳил ёпилганидан норози бўлишса, бошқалар Саудия подшоҳининг юзлаб бадавлат ҳамроҳларини хуш қаршилашган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio