Ҳиндистонда кўплаб порносайтлар ёпилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи bbc

Ҳиндистон расмийлари ёш болаларнинг улардан эҳтимолий фойдаланишларининг олдини олиш мақсадида 857 порногорафик вебсаҳифани тақиқлаб қўйдилар.

Катталар баъзи шахсий вебсаҳифа ва проксилар орқали улардан ҳануз фойдаланишлари мумкин.

Июл ойида Олий маҳкама баъзи порнографик саҳифаларни ёпишда ҳукумат қатъиятсизлигидан шикоят қилганди.

Ҳозирда ҳукумат уларни "ёпиш" ҳақида қарор берган бўлса-да, Telecom ширкатлари тақиқни шу заҳотиёқ амалга ошириш техник жиҳатдан имконсиз бўлишини айтмоқдалар.

Ҳиндистон расмийларидан бирининг Би-би-сига айтишича, Телекоммуникациялар бўлими Интернет хизмати провайдерларига 857 "эркин ва бепул" порносаҳифаларини "назорат остига олиш"га кўрсатма берган.

"Бу мутлақ тақиқ эмас. Бу қарор Олий Маҳкаманинг болалар порногрфик сайталрга бемалол кираётганликлари ҳақидаги хулосасини маълум қилганидан сўнг қабул қилинди. Бундан ташқари ьу тақиқ ҳинд маданияти ва қадриятларини ҳимоя қилиш йўлида ҳам киритилган. Катталарнинг улардан фойдаланишининг олдини олиш учун эмас. Бу муваққат тақиқ. Телекоммуникациялар бўлими кейинчалик бирон давомий сиёсат ишлаб чиқади", деб айтган расмий.

Pornhub вебсаҳифаси томонидан эълон қилинган статистик маълумотларга кўра, 2014 йили Интернет трафиги бўича Ҳиндистон АҚШ, Британия ва Канададан сўнг 4 ўринда бўлган.

Баъзи таҳлилчиларга кўра, жорий тақиқ Ҳиндистонда шу вақтгача Интернет саҳифаларига киртилган энг йирик тақиқлардан биридир.

Тақиқ ортидан Ижтимоий тармоқларда қизғин баҳслар бошланиб кетди. Кўплаб таниқли шахслар тақиқни қоралаб чиққанлар.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio