Марҳум британ бош вазири "ўғил болаларни таҳқирлаган"и тергов қилиняпти

Image caption Эдвард Хит бош вазирликни Маргарет Тетчерга бой берган

Британияда полиция марҳум собиқ Бош Вазир Эдвард Хит ёш болаларни жинсий таҳқирлагани борасидаги даъво асосида тергов очди.

Мазкур тергов Британияда қатор нуфузли арбоблар ёш болаларни жинсий таҳқирлагани ва зўрлагани борасидаги терговлар доирасида очилган.

Эдвард Хит 1970-74 йилларда Британия бош вазири бўлиб хизмат қилган. Шунингдек, у 1965 ва 1975 йиллар орасида Консерваторлар партиясига раҳбарлик қилган.

У партия раислигини Маргарет Тетчерга бой берган ва бунинг учун Тетчер хонимни умрининг охиригача кечирмаган.

Полицияни назорат этувчи идора, шунингдек, Уилшир графлиги полицияси жинсий таҳқирлаш даъволарини 1990-йилларда тергов қилмагани борасидаги айбловларни ҳам тергов қилмоқда.

Тергов қилинаётган арбобларнинг қурбонларидан полицияга мурожаат қилиш сўралмоқда.

Сэр Эдвард 2005 йилда 89 ёшида вафот этган.

Истеъфода бўлган терговчи жинсий таҳқирлаш иддаолари 1990-йилларда илк марта илгари сурилгани, аммо тергов қилинмаганини айтгач, полиция собиқ бош вазирни тергов қила бошлади.

"Мидланд операцияси" деб номланган тергов 1970-80-йилларда сиёсий, ҳарбий ва адлия соҳаси мулозимлари Англия жануби ва Лондон шаҳрида ёш ўғил болаларни жинсий таҳқирлагани борасидаги даъволарни кўриб чиқмоқда.

Полиция уч нафар бола ўлдирилгани бўйича даъволарни ҳам ўрганмоқда.

Эдвард Хитнинг дўстлари барча айбловларни рад қилишмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio