Кобул марказида портловчи модда ортилган юк автомобили портлаган

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty

Пайшанбадан жумага ўтар кечаси Кобулнинг Шоҳ Шоҳид мавзесида устига портловчи моддалар ортилган юк автомобили портлатилгани оқибатида камида 10 инсон ҳалок бўлган, 400 одам яраланган.

Портлаш натижасида яқин-атрофдаги бинолар вайрон бўлган.

Вайроналар остида ҳам инсонлар қолиб кетган бўлишлари мумкинлигини айтганлар расмийлар.

Портлаш ҳарбий базага яқин жойда рўй берган.

Кўп одамлар сачраган шишалар синиқларидан жароҳат олганлар.

Яраланганлар орасида болалар ҳам бўлган, улар шифохоналарга етқазилганлар.

Кобул шаҳри марказига кундуз пайти оғир юк машиналарининг ўтиши тақиқланган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Бироқ қаттиқ қўриқланадиган шаҳарда кичик бомбалар ёки худкуш ҳужумчиларнинг портлаши тез-тез рўй бериб туради.

Пайшанба куни Лўғар вилояти маркази Пули Амри шаҳрида худкушлик ҳужуми содир этилгани оқибатида камида олти инсон ҳалок бўлган.

Лўғардаги ҳужум учун масъулиятни Толибон ўз зиммасига олган.

Бу Афғон Толибонининг Мулло Ахтар Мансурга байъат бергани эълон қилинганидан кейин ҳужум учун масъулликни бўйнига олиш бўлган.

Жума тонгидаги ҳужум учун ҳозирча ҳеч ким масъулликни ўз зиммасига олмаган.

Сиз бу ҳақда нима дейсиз?

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio