Фергюсонда хотира маросими отишмага айланиб кетди

Фото муаллифлик ҳуқуқи REUTERS

АҚШнинг Миссури штатидаги Фергюсон шаҳрида қуролсиз қора танли ўсмир Майкл Браун ўлдирилгани бир йиллигини хотирлаш маросими қаттиқ отишмага айланиб кетган.

9 август куни полиция зобити Даррен Уилсон бундан бир йил олдин Майкл Браунни отиб ўлдирганига норозилик сифатида тинч намойиш ташкил қилинган.

Катта оломон тўпланган. У ерда юзлаб кишилар бўлган.

Майкл Браун отиб ўлдирилганидан сўнг унинг жасади тўрт ярим соат кўчада қолгани муносабати билан намойишчилар тўрт ярим дақиқа сукут сақлаганлар.

Ҳавога икки кабутар учирилган.

Кечки соат 11:15 ларда отишма овозлари эшитилган.

Полиция хабар қилишича, бир ёш йигит полицияга қарата ўт очган.

Полиция жавобан ўқ отишга тўғри келгани хабар қилинмоқда

Исми-шарифи эълон қилинмаётган ёш йигитнинг аҳволи оғир, у шифохонада қолаётгани айтилмоқда.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Душанба тонгида полиция овоз кучайтиргичлардан оломонни тарқалишга чақирган, бундан кейин “бу намойиш тинч намойиш” деб кўрилмаслиги ҳақида огоҳлантирган.

Фергюсондаги сўнгги ҳодиса борасида полиция матбуот анжумани ташкил этиши ҳақида хабар қилган.

18 яшар қора танли Майкл Брауннинг оқ танли полиция зобити Даррен Уилсон томонидан отиб ўлдирилиши бутун Америка бўйлаб норозиликларга сабаб бўлди.

Ноябр ойида катта ҳайъат Даррен Уилсонга нисбатан айблов илгари сурмасликка қарор қилди.

Ушбу қарор норозиликларни янада кучайтирди, намойишчилар полициядаги ирқчи бир ёқламаликка қарши чиқдилар.

Шу йил март ойида Майкл Браун ўлими юзасидан Адлия бошқармаси ўтказган текширув натижасидаги ҳисобот эълон қилинди.

Бу ҳисоботда Фергюсон полициясида ирқчи бир ёқламалик мавжудлиги эълон қилинди.

Ушбу ҳисобот ортидан полициядаги қатор юқори лавозимли раҳбарлар истеъфога чиқишга мажбур бўлдилар.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ