“Исломий Давлат” кимёвий қуролни ишга солган бўлиши мумкин

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Курд жангчилари нафас олишда қийинчиликларга дуч келганлар.

Расмийлар хабар қилишларича, август ойи бошида Ироқ шимолидаги Ирбил шаҳри яқинидаги жангларда “Исломий Давлат” жангарилари кимёвий қуроллардан фойдаланган бўлишлари мумкин.

Олмония расмийлари хабар қилишича, “ИД”жангариларига қарши жангларга киришган курд жангчилари нафас олишлари қийинлашганидан шикоят қилганлар.

Олмон расмийлари нима ишга солинган бўлиши мумкинлигини айтмаганлар.

АҚШ Мудофаа вазирлиги вакилининг Би-би-сига айтишича, 60 тача курд жангчисига қарши хантал(горчица) гази қўлланган бўлиши мумкин.

Wall Street Journalнинг Америка расмийларидан иқтибос келтиришича, ИД жангарилари хантал газини Сурия ҳудудида қўлга киритган бўлишлари мумкин.

Бундан олдин Сурия ҳукумати ўзининг ихтиёридаги бундай кимёвий қуролларнинг барчаси захираларини йўқ қилгани ҳақида хабар тарқатган эди.

Бундан олдин ИД жангариларини курд жангчиларига қарши хлорин газини қўллашда айблашган эди.

Ўшанда Ироқ Курдистони расмийлари автомобил бомбаси ҳужумида хлорин газидан фойдаланилгани далили ўзларида борлигини айтгандилар.

Ироқнинг собиқ раҳбари Саддам Ҳусайн курд жангчилари ва Эронга қарши хантал газидан фойдалангани маълум.

Хантал агент ёки олтингугурт хантал деб аталадиган кимёвий моддани кўпроқ хантал гази деб биладилар.

Хантал гази тақиқланган кимёвий қурол ҳисобланади.

У терини ачиштириб пуфакчалар ҳосил қилади, кўзни кўрмайдиган қилиб қўйиб, нафасни бўғади.

Курд жангчиларига ёрдам бериб келаётган Олмония Мудофаа вазирлиги ўзларининг ҳамда Ироқ мутахассислари Курдистонга юборилгани, уларга “нима юз берганини” ўрганиш вазифаси юклатилганини хабар қилган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ