Индонезия учоғи ҳалокатга учраган

Фото муаллифлик ҳуқуқи Planespotters.net

Индонезия Транспорт вазири Жакартада йиғилган матбуот анжуманида Trigana Air Service авиаширкатига қарашли учоқ Папуа тумани ҳудудида қулаб тушганини маълум қилган.

Учоқ бортида 5 экипаж аъзоси ва беш бола дохил 54 йўловчи бўлган.

Тирик қолганлар ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.

Учоқ қолдиқлари Оксибил аҳоли турар масканига яқин жойдан топилган.

Олдинроқ Индонезиянинг Жаяпур-Оксибил йўналиши бўйича парвоз қилган учоғи кўздан ғойиб бўлгани хабар қилинганди.

Диспетчерлар учоқ парвозидан ярим соат ўтгач Папуа устида экипаж билан алоқа йўқолганини айтганлар.

"Биз учоқ билан нима содир бўлганини ҳозир билмаймиз. Бу борада маҳаллий ҳукумат билан боғланишга ҳаракат қиляпмиз",- деган Индонезия транспорт вазирлиги вакили.

Унинг айтишича, ҳозир ҳудудда об-ҳаво шароити ёмон, қоронғи ва тоғли минтақа бўлгани сабабли қидирув ишларини мураккаблаштиради.

Охирги йилларда Индонезияда ҳаво транспорти билан ҳодисалар ва учоқ ҳалокатлари тез-тез содир бўлгани кузатилади.

Индонезияда авиа юк ташиш бозори тез суръатлар билан ўсиб бораётган бўлсада, соҳани малакали мутахассислар билан таъминлашда муаммолар мавжуд. Тажрибали учувчилар, механик ва авиадиспетчерлар етишмайди.

Ассошиэйтед прессга кўра, мамлакат авиаюкларнинг хавфсизлигини тўлиқ таъминлаш имкони йўқ.

Индонезияда 2009 йилдан бери бир қанча ҳарбий учоқлар ҳам ҳалокатга учраган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio