Миср аксилтеррор қонунини кучайтираяпти

Президент Абдул Фаттоҳ Сиси Мисрнинг терроризмга қарши курашга қаратилгани айтилган янги қонунини маъқуллаган.

Янги аксилтеррор қонунига мувофиқ, махсус маҳкамалар ташкил этилади ва куч қўллаган ҳарбий ва полиция зобитларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш кучайтирилади.

Махсус маҳкамалар терроризмда гумон деб кўрилган шахсларнинг ишларини тезлаштирган тартибда кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлади.

Террорчи гуруҳ ташкил қилган ёки унга раҳбарлик қилишда айбдор деб топилганларга ўлим жазоси кўзда тутилган.

Террорчилик фаолиятида айбдор деб кўрилган шахсга 10 йиллик қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.

Расмийлар нуқтаи назарига зид деб кўрилган жангарилар ҳужумига бағишланган мақола ёзган журналист 25 минг Миср фунти миқдорида жаримага тортилиши мумкин.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари фикрича, янги қонун Президенти Сисига ўз мухолифларини босим остига олишга имконият яратади.

Сўнгги икки йил мобайнида Мисрда Президент Сисини ҳокимиятдан ағдаришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган исломий гуруҳлар фаоллашган.

Айниқса, Синай ярим оролида исломий жангарилар ҳарбийлар ва полиция кучларига ҳужумларни кўпайтирган, оқибатда юзлаб хавфсизлик кучлари ходимлари ҳалок бўлган.

Яқинда Мисрдаги гуруҳлардан бири "Исломий Давлат"га содиқликка қасамёд қилган эди.

Шу йил июн ойида автомобил бомбаси портлатилиши оқибатида прокурор ўлдирилган, бунинг ортидан Президент Сиси аксилтеррор қонунини қаттиқлаштириш чақириғи билан чиққан эди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ