ИД иккинчи одами ўлдирилгани хабар қилинмоқда

Image caption Ҳаво ҳужумлари Курд жангчиларига Ироқнинг катта ҳудудидини ИД қўлидан тортиб олишга кўмак берган.

АҚШ расмийлари хабар тарқатишларича, Ироқ шимолидаги Америка ҳаво ҳужумида ўзини "Исломий Давлат" деб атаган гуруҳ раҳбари ўринбосари Фадхил Аҳмад ал-Хайалий ўлдирилган.

Ҳожи Мутаз номи билан ҳам танилган Фадхил Аҳмад ал-Хайалийни Америка расмийлари жангари гуруҳ қўмондонлигида ҳам иккинчи ўринни эгаллаган раҳбар деб таърифлашади.

Ал-Хайалий 18 август куни Ироқнинг Мосул шаҳрида автомобилда кетаётган пайти ҳаво ҳужумида ўлдирилгани айтилмоқда.

Унинг ўлими ИД ҳарбий амалиётларига жиддий шикаст етказади, демоқдалар АҚШ мулозимлари.

Охирги ойларда АҚШ етакчилигидаги ҳаво ҳужумларида Ироқ ва Сурия ҳудудида ИДнинг бир неча раҳбарлари ўлдирилган.

АҚШ Миллий Хавфсизлик кенгаши баёнотида айтилишича, Ал-Хайалий катта сондаги қурол-яроғ, портловчи моддалар, автомобиллар ва одамларни Ироқ ва Сурия ўртасида у ёқдан бу ёққа ўтказиш амалиётларининг бевосита мувофилаштирувчиси бўлган.

"Ироқда сўнгги икки йилдаги амалиётларни режалаштириш, хусусан, 2014 йил июнида Мосул шаҳрини босиб олишни режалаштириш" тепасида турган, дейилади баёнотда.

Фадхил Аҳмад ал-Хайалийга шу йил март ойидаги ҳаво ҳужумида жиддий жароҳатланган "Исломий Давлат" раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодийнинг энг юқори ўринбосаридеб таъриф берилган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи
Image caption Ал-Хайалий Бағдодийдан кейинги раҳбар деб кўрилган.

ИДнинг матбуот ишларини мувоқилаштириш билан шуғуллангани айтилган Абу Абдуллоҳ исмли яна бир раҳбари ҳам Хайалийга қарши уюштирилган ҳаво ҳужумида ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.

Бундан бир неча ой олдин Ироқ расмийлари "ИДнинг иккинчи қўмондони" Абдул Раҳмон Мустафо Муҳаммад ёки Абу Ала ал-Офарий номи билан танилган шахс Ироқ шимолидаги ҳаво ҳужумида ўлдирилгани ҳақида хабар тарқатган эдилар.

У май ойида Тал Арафдаги масжид нишонга олинган пайти ўлдирилгани айтилган.

Абу Бакр Бағдодий жароҳатланган пайтда Офарий ИД амалиётлари бошқарувини қўлига олгани ҳақида тасдиқланмаган хабарлар тарқалган.

Шу йил июн ойида тарқатилган ҳисоботда АҚШ расмийлари ўтган йили ИДга қарши халқаро коалиция бошлаган ҳаво ҳужумлари 10000 дан ортиқ "Исломий Давлат" жангариси ўлдирилганини хабар қилган эди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Your contact details
Disclaimer

Бу мавзуда батафсилроқ