Ходорковский россияликларни "ахлоқсиз" қонунларга бўйсунмасликка чақирди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

ЮКОС нефть компаниясининг собиқ раҳбари Михаил Ходорковскийнинг айтишича, Россия халқи охирги йилларда қабул қилинган қатор "ахлоқсиз ва адолатсиз" қонунларга бўйсунмасликка ҳақлидирлар.

"Россия фуқаролари ҳуқуқларни топтайдиган, адолатсиз қонунлар, хусусан, (россиялик болаларнинг америкаликлар томонидан асраб олинишига қарши) "Дима Яковлев қонуни", ҳамда санкция остидаги озиқ-овқатларни йўқ қилиш қонунларига бўйсунмасликка тўла ҳақлилар. Улар Роскомнадзорнинг тўсиқларини айланиб ўтишга ҳам аҳлоқий жиҳатдан, ва ҳам ҳуқуқий жиҳатдан ҳақлилар", - деди хорижда яшаётган Ходорковский.

Унинг баёноти "Очиқ Россия" сайтида чоп қилинган.

Ходорковскийга кўра, украиналик режиссёр Олег Сенцов, миллатчи большевик Олег Миронов, мухолифатчи Олег Навальный ва Pussy Riot иши бўйича чиқарилган суд ҳукмлари қонунга зиддир.

Айни дамда, ЮКОСнинг собиқ раҳбари беш йилга қамалган Мудофаа вазирлиги расмийси Евгения Васильеванинг муддатидан анча вақтли озод этилишини қўллаб-қувватлашини билдирди, чунки унинг айтишича, ҳар бир қонун асосида раҳмдиллик ётади.

"Ҳеч кимга таҳдид солмаётган ва етказган зарарини қисман қоплаган одамни панжара ортида ушлаб туриш шафқатсизликдир", - деди у.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio