'Бачабозлик'да айбланган архиепископ оламдан ўтди

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA

Ёш болаларга жинсий тажовуз қилишда айбланган Польшанинг собиқ архиепископи Ватиканда оламдан ўтган.

66 ёшда бўлган Жозеф Веселовский ўтган ой маҳкама бошланишига бир неча соат қолганида касал бўлиб қолганди.

Жума куни эрталаб у ўлик ҳолда топилган. Ватикан баёнотида Веселовский "табиий сабаблар" билан дунёдан ўтгани айтилган.

Акс ҳолда у бачабозлик айблари билан Ватиканда маҳкамага тортиладиган илк энг юқори мартабали диний уламо бўлар эди.

Веселовскийга қўйилган айбловлар 2008-2013 йиллар Доминикан Республикасида элчилик қилган даврига бориб тақалади.

У вояга етмаганлар билан жинсий алоқа учун пул тўлаганлик, болаларнинг порнографик суратларини сақлаганликда айбланганди.

Агар айбдор топилса, Жозеф Веселовский 6 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин эди.

Католик черкови трибунали унинг устидан аллақачон ҳукм чиқарган ва архиепископ рутбасидан маҳрум қилганди.

Турли даврларда ва турли давлатларда католик руҳонийлари ёш болаларга жинсий тажовузлар қилишгани ошкор бўлиши ортидан, Папа Франсис черковни тозалашга киришган.

Ўтган йил Папа Франсис бундай жиноятни содир этганларнинг амалларини "шайтонга хос" эканини айтган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ