Қочқинлар Австрияга етиб келишди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Қочқинлар

Минглаб қочқинлар тун бўйи Можаристондан Австрия томон ўтишган.

Можаристон мулозимлари кутилмаганда қочқинлар учун автобуслар ажратиб, уларни чегарага етказишга қарор беришган.

Бир неча кундан бери бу мамлакат мулозимлари қочқинлар темир йўл орқали Ғарбий Оврўпо кетиш ҳаракатларига тўсқинлик қилиб келаётганди.

Асосан суриялик 3 мингга яқин толиққан ва афтода қочқинларни Австрия ҳудудидаги Қизил Хоч маркази қабул қилган.

Мулозимларга кўра, бу қочқинлар Олмонияга ўтишлари ва ёки Австриянинг ўзида қочқинлик мақоми учун ариза беришлари мумкин.

Австрияда Қизил Хоч ходимлари қочқинларни чой ва чойшаблар билан қаршилашган.

"Мен ўзимда уйдагидай ҳис қилмоқдаман, бу одамлар ва уларнинг ҳукумати яхши экан”, дейди қочқинлардан бири Айаз Мурод.

Суриялик Муҳаммад бошқа ватандошларини Можаристонга сафар қилмасликка чақирган, у ердаги манзара “абгор” деб айтган.

Аксарият Олмония томон йўл олиш ниятида собит қолаётир.

Олмония шу йилнинг ўзида 800 минг қочқинни қабул қилишга ҳозирлик кўраётганини айтган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ