Берлинда Лениннинг улкан "боши" қазиб олинди

Ленин Россияда коммунистик инқилобнинг раҳбари деб билинади Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Ленин Россияда коммунистик инқилобнинг раҳбари деб билинади

Рус инқилобчиси Ленин ҳайкалининг улкан боши Олмония ўрмонларига кўмилганидан 24 йил ўтиб қазиб олинди.

Уни чиқариб олиш борасида тарихчилар олиб борган кампаниядан сўнг, ишчилар гранитдан ясалган бошни Берлин чекасида кавлаб олишди.

Ушбу бош коммунист лидерининг 19 метрлик ҳайкали бир қисми бўлган ва шаҳарнинг шарқий қисмида савлат тўкиб турган.

Ҳайкал 1991 йилда Берлин девори қулаши ортидан бузиб ташланган ва бўлаклари овлоқдаги ўрмонга қўмилганди.

Ҳайкал 2003 йил Олмониянинг бирлашишига бағишлаб олинган "Хайр Ленин" номли ҳажвий жанрдаги фильмда кўриниш берган. Бир саҳнада у тикучар билан шаҳар оралаб олиб кетилаётгани кўринган.

Доҳийнинг 3,5 тонналик боши ўрмондан олиниб бошқа Олмон экспонатларига қўшилиш учун Берлин ғарбидаги Spandau Citadelle музейига олиб келиниши мумкин.

Бош ҳайкалнинг қазиб чиқарилиши мумкин бўлган бир қисми холос.

Image caption Қайта бирлашган Берлиннинг илк мэри Эберҳард Диепген Ленин ҳайкалини олиб ташлашга буйруқ берганди

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio