Ассад: "Ғарб Россия, Сурия ва Эронда ҳукуматни ўзгартирмоқчи"

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Сурия президенти Башар ал-Ассаднинг россиялик журналистлар билан интервьюда айтишича, Ғарбда унинг ўзи ва Россия президенти Владимир Путинни ҳокимият тепасидан олиб ташлашга қарши тарғибот кампанияси кетмоқда.

"Ғарбга шериклар ва суверен давлатлар керак эмас. Улар Россияга қандай даъволари бор? Сурияга-чи? Эронга-чи? Улар ҳаммаси мустақил давлатлар. Улар бу мамлакатлар тепасига ўз ватанининг эмас, балки уларнинг манфаатлари учун амал қиладиган одамни қўйишни исташади", - деди Ассад "Россия 24" ва RT телеканаллари орқали намойиш қилинган интервьюда.

Ассаднинг айтишича, унинг истеъфоси масаласини фақатгина Сурия халқи ҳал қилиши мумкин.

У можаронинг тугатилиши йўлида музокаралар олиб боришга тайёрлигини билдирди. "Агар ким биландир қўл сиқишиш Сурия халқи фойдасига бўладиган бўлса, бу менга ёқадими ё йўқ, буни қилишими керак.

Россия Сурия президентининг саноқли иттифоқчиларидан биридир. Сурия ҳукумати қўшинлари ҳозирда мамлакатнинг атиги 20 фоизини назорат қилади.

Бироз аввал АҚШ Давлат котиби Жон Керри россиялик ҳамкасби Сергей Лавровдан нима учун Москва Сурияда ўз ҳарбий ҳозирлигини ошираётганини изоҳлаб беришни сўради.

Керрига кўра, Россиянинг Ассадни қўллаб-қувватлашда давом этиши Суриядаги можарони узайтириб, халқаро ҳамжамиятнинг экстремистларга қарши курашининг белига тепиши мумкин.

Россия эса Сурияга "Исломий давлат" жангариларига қарши курашишда ёрдам бераётганини айтади.

Айни дамда Австралия ҳукумати илк марта Сурия ичида ИД нишонларига ҳаводан ҳужум қилганини маълум қилди.

Австарлия Сурия ва Ироқдаги ИД истеҳкомларини нишонга олаётган халқаро ҳарбий коалициянинг аъзосидир.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio