Муҳожир инқирози: Хорватия Сербия билан чегараларини ёпди

Венгрия чегараларини ёпганидан сўнг Хорватияга 11 минг одам кириб келган Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Венгрия чегараларини ёпганидан сўнг Хорватияга 11 минг одам кириб келган

Хорватия муҳожирларнинг катта оқими сабаб Сербия билан чегарадаги 8 ўтиш нуқтасидан 7 тасини ёпишга мажбур бўлди.

Расмийларнинг таъкидлашича, Можаристон Сербия билан чегаралари ўртасини сим тўсиқлар билан ёпиб ташлаганидан сўнг Хорватияга 11 минг одам кириб келган ва мамлакат олдида чегараларни ёпишдан бошқа йўл қолмаган.

Кўпчилик муҳожирлар қабул қилиш марказларига олиб борувчи автобусларга ўтирган, бироқ айримлари қўшни Словенияга ўтиш нияти борлигини билдирган.

Ўртаер денгизидан шимолга қараб оқаётган кўп сонли одамлар Оврўпа Иттифоқида сиёсий инқирозни келтириб чиқарган.

Хорватия расмийлари чегара ўтиш нуқталарига олиб борувчи йўллар ҳам ёпилганини билдирган.

Бажаковадаги Загреб ва Белградни боғловчи асосий йўлдаги чорраҳагина очиқ қолаётгани айтилмоқда.

23 сентябр куни Оврўпа Иттифоқининг муҳожирлар масаласига бағишланган фавқулотда саммити белгиланган.

Зарур бўлган ҳолатда уни ёпиш учун Сербия чегарасига армиянинг қўшимча кучлари юборилади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty
Image caption Хорватия чегарага ҳарбий кучларни юборишини маълум қилган

Пайшанба куни Хорватия Ички ишлар вазири Ранко Остожич мамлакати "бутунлай тўлганини" айтган.

У муҳожирларга қарата, "Бу ерга бошқа келманглар. Юнонистон, Македония ва Сербиядаги қочқинлар жамлоғида қолинглар. Бу ер Оврўпага ўтувчи йўл эмас. Автобуслар сизни бу ердан олиб ўтолмайди. Бу ёлғон", - дея мурожаат қилган.

Бироқ журналистлар чегара нуқтасини кесиб ўтиш учун далаларни оралаб юрган муҳожирларни тасвирга олган.

Шимолга қараб йўналаётган одамлар соатлаб чегарада қолиб кетгач Сербия билан чегарадаги икки нуқтада тўқнашув келиб чиққан.

Оломон Товарник ва Батина ҳудудидаги полиция қуршовини бузиб ўтишга муваффақ бўлган. Кейинчалик ушбу тўсиқ яна тикланган.

Тованикда бўлиб турган Би-би-си мухбири Лиза Доукетнинг айтишича, муҳожирларни олиб кетиш учун автобуслар ярим тунга яқин келган, бироқ ҳаммани сиғдира олмаган. Ҳайдовчилар одамлар қабул қилиш марказларига олиб борилишини айтган. Минглаб одамлар тунни йўл бўйи ва далада ўтказган.

Яна 2 минг одам транспорт кутиб турибди. Бироқ автобуслар уларни олиб кетиш учун жуда оз миқдорда келмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio