Арафот тоғига зиёратчилар байроқсиз чиқдилар

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

2015 йилги Ҳаж зиёратининг асосий ибодатларидан бўлган Арафот тоғига чиқиш 23 сентябр кунига тўғри келди.

Бутун дунёдан тўпланган миллионлаб зиёратчилар Арафот тоғига чиқдилар.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Шу куни Каъба Муфтийси Шайх Абдул Азиз аш-Шайх Ҳаж ваъзини ўқиган.

Уч миллион бўлажак ҳожиларга мурожаатида Каъба муфтийси дунё мусулмонларини бирдамликка чақирган.

Арофат тоғига йўл оларканлар, бу йил Саудия расмийлари зиёратчилардан ўз мамлакати байроқларини кўтариб олмасликни, Ҳаж зиёратидан ҳеч қандай сиёсий мақсадда фойдаланмасликни талаб қилдилар.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Майдони Арофатда зиёратчилар махсус ибодатлар қилиб гуноҳларининг кечирилишини сўрайдилар.

Қуёш ботганидан сўнг Муздалифага борадилар.

Муздалифада Шом ва Хуфтон намозлари ўқилганидан кейин Минога қайтадилар.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

"Шайтонга тош отиш" маросими ўтказилиб, сўнг зиёратчилар қурбонлик сўядилар.

Зиёратчиларнинг эҳромларини ечиб сочларини олдиришлари билан Ҳаж зиёрати адо этилган ҳисобланади.

24 сентябр куни бутун дунё мусулмонлари Қурбон Ҳайити байрамини нишонлайдилар.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Бу йил Ҳаж маросими пайтидаги хавфсизликни таъминлаш учун Саудия Арабистони 100 минг атрофида полиция кучларини сафарбар этди.

Бу йилги Ҳаж Саудия Арабистони етакчилигидаги коалиция кучлари Ямандаги Хусий қавми исёнчиларини ҳаво ҳужумларига тутгани ортидан юз бермоқда.

Охирги ойларда Саудия хавфсизлик кучлари ва мамлакатдаги шиа жамоаларига ҳужумлар кузатилди, "Исломий Давлат" бу ҳужумларни уюштиргани ҳақидаги баёнотлар билан чиқди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Шунингдек, бу йилги Ҳаж зиёрати MERS ёки "Туя тумови" деб ном олган юқумли хасталик тарқалган вақтга тўғри келди.

Саудия расмийлари ушбу ҳалокатли вирус юқиши олдини олишга минглаб тиббиёт ходимларини сафарбар этди.

Ҳаж зиёрати олдидан Маккадаги Масжидул Ҳарамда қурилиш кўтарма крани қулаши оқибатида 109 инсон нобуд бўлди, 400 тача инсон жароҳатланди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Your contact details
Disclaimer

Бу мавзуда батафсилроқ