Саудия Арабистони ҳаж тартибини ўзгартирмоқчи

Мино водийсидан Жамаротга олиб борувчи йўл Фото муаллифлик ҳуқуқи none
Image caption Мино водийсидан Жамаротга олиб борувчи йўл

Саудия подшоси Салмон ибн Абдулазиз Маккадаги талотўпда камида 717 одам ҳалок бўлганидан сўнг ҳаж хавфсизлик масаласини қайта кўриб чиқиш ҳақида қарор чиқарди. Минодаги ҳалокатда яна 863 одамнинг жароҳат олгани айтилмоқда.

Бу йилги ҳаж мавсумида 2 миллион мусулмон қатнашган.

Ушбу фожеа ҳожилар ўртасида сўнгги 25 йил ичида содир бўлган энг ҳалокатлиси бўлган.

Қирол "ташкилотчилик даражаси ва ҳаракатланиш бошқарувини яхшилаш" кераклигини айтган.

Маккада сўнгги 2 ҳафтада икки ҳалокат содир бўлган. Жоме масжидидаги кран қулаб тушиши оқибатида 109 одам нобуд бўлганди.

Ҳаж русумлари бўйича зиёратчилар Маккадан 5 чақирим узоқликдаги Мино водийсига юриб боришади. У ердаги шайтонга тош отиш маросими бўлади. Жамарот деб аталмиш жойдаги устунлар шайтон Иброҳим пайғамбарни йўлдан урушга ҳаракат қилган жойга ўрнатилгани айтилади.

Эроннинг ғазаби

Ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганларнинг яқинларига ўз ҳамдардлигини билдирган қирол Салмон ибн Абдулазиз "Аллоҳнинг меҳмонлари ўз ибодатларини қулай ва осон ўтказишлари учун масъул расмийларга ҳаж амалларини режасини қайта кўриб чиқишни ва ташкилотчилик ҳамда бошқарув даражасини кўтаришни топширдик", деган.

Ҳаж қўмитасини бошқарувчи Саудия Арабистонининг валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Нойиф ҳалокат бўйича суриштирув ишларини бошлаган.

Ҳалок бўлганлар қуйидаги давлатларнинг фуқаролари бўлган:

  • Эрон: 131
  • Ҳиндистон: 14
  • Покистон: 6
  • Туркия: 4
  • Индонезия: 3
  • Нигерия ва Чад фуқароларининг сони ҳали аниқланмаган.

Ички ишлар вазирлининг сўзчиси Мансур ал Туркий ҳалокат жойида кўп сонли зиёратчиларнинг тўпланиб қолгани сабаблари ҳали аниқ эмаслигини билдирган.

Соғлиқни сақлаш вазири Ҳолид ал Фалиҳ тезкор суриштирув ўтказишга сўз берган ва ҳалокатга айрим зиёратчиларнинг расмийлар томонидан кўрсатилган йўриқномага амал қилмагани сабаб бўлган бўлиши мумкинлигини айтган.

Эрон Саудия Арабистонини ҳаж маросимини ўтказиш бўйича қаттиқ танқид қилган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Жасадларнинг уюлиб ётганини кўриш мумкин

Мамлакатда уч кунлик мотам куни эълон қилган Эрон Олий раҳбари Оятуллоҳ Али Ҳоманаи "Саудия Арабистони ушбу қайғули фожеа учун жавобгарликни ўз зиммасига олиши керак. Бошбошдоқлик ва номақбул ҳаракатлар мана шу ҳалокатга сабаб бўлди", - деган.

Ҳалокат пайшанба куни маҳаллий вақт билан соат 9 да содир бўлган. Зиёратчилар устунларни ўраб турган ва Жамарот кўприги деб аталмиш 5 қаватли йўлакда юраётган бўлган.

Мансур ал Туркийнинг айтишича, зиёратчиларнинг икки йирик гуруҳи бир кўчанинг бошқа бошқа томонидан келиб қолган.

"Мен кимнингдир ногиронлар аравачасидаги одамни босиб кетганини кўрдим ва бир қанча одам ун босиб қолди. Одамлар нафас олиш учун бир бирининг устига чиқиб кетди", - деган Мисрдан Абдуллоҳ Лофти.

Суратларда юзлаб жасадларнинг ерда ётганини кўриш мумкин, уларнинг айримлари уйилиб ётибди. Улар ҳаж мавсумида кийиладиган оддий оқ эҳромга ўранган бўлган.

"Менинг кўзларимга жасадлар чўзилаётгандек кўринди", - деган Би-би-сининг Минодаги мухбири Башир Саад Абдулло

Британия Ташқи ишлар вазирлиги британияликлар ҳам бор йўқлиги борасида тезкор маълумот кераклигини айтган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи none

АҚШга саёҳат қилаётган Рим папаси Францис мусулмонларга "яқинлик ҳиссини" билдирган.

Ҳаждаги ҳалокатлар:

  • 2006: Минодаги Жамарот кўпригида 364 зиёратчи нобуд бўлган.
  • 1997: Минодаги чодирли шаҳарчада тўфон натижасида келиб чиққан ёнғин 340 кишининг умрига зомин бўлган.
  • 1994: Шайтонга тош отиш маросимида келиб чиққан талотўп натижасида 270 зиёратчи ҳалок бўлган.
  • 1990: Тоннелда келиб чиққан талотўп натижасида асосан осиёлик бўлган 1426 киши вафот этган.
  • 1987: Махсус кучлар эронлик зиёратчиларнинг Америкага қарши намойишини бостириши давомида 402 одам ўлган.

Саудия қироллиги бу каби ҳодисаларнинг олдини олиш учун нақлиёт ва бошқа инфраструктурани яхшилаш мақсадида миллиардлаб доллар сарфлаб келади.

Ҳаж амали Исломдаги беш фарздан бири ҳисобланади. Мусулмон киши имкониятига қараб умрида камида бир марта ҳажга бориши керак.

Саудия Арабистони Статистика ва Ахборот марказий департаментининг маълумотларига кўра, ҳажга келувчилар сони 1921 йилдаги 57 минг кишидан 2012 йилда 3 миллион 200 минггача кўтарилган.

Таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабаби билан ўтган йили ушбу рақамлар 2 миллионга тушган.

Бу мавзуда батафсилроқ