Қундузни қайтариб олиш учун ҳарбий амалиётлар бормоқда

Афғонистон кучлари Қундуз шаҳрини толиблар қўлидан қайтариб олиш учун ҳарбий амалиётлар бошлаган. Шаҳар душанба куни Толибон томонидан ишғол қилинганди.

Хавфсизлик кучлари марказий қамоқхона ва полиция қароргоҳи атрофидаги ҳудудларни тозалашган.

Америкага кўра, мамлакат шимолидаги ушбу шаҳар сешанба куни эрталаб ҳаво ҳужумларига тутилган.

Куни кеча жангарилар Қундуз назоратини қўлга киритишган ва қамоқхонадан юзлаб маҳбусларни чиқариб юборишган. Афғон қўшинлари ва расмийлари эса, ҳаво қўнолғасига чекинишганди.

Мазкур ҳодиса Президент Ашраф Ғани давлат тепасига келганига бир йил тўлиши манзарасида кузатилмоқда.

Бу жангариларнинг йиллар давомида уюштирган энг қақшатқич ҳужумларидан биридир. 2001 йил Америка бошчилигидаги ҳарбий амалиётлар ортидан қудратдан кетган Толибон илк бор вилоят марказини ишғол қилди.

Ва бу Ғани жанобларининг бирдамлик ҳукуматига катта босим қўяди.

Аммо, Би-би-си муҳаррири Довуд Аъзамийнинг айтишича, афғон кучлари учун асосий вазифа Қундузни назоратини қўлда ушлаб туриш бўлади.

Ҳозир қўшни вилоятлардан қўшимча кучлар етиб боргани хабар қилинмоқда.

Ички ишлар вазирлиги расмийси Матин Сафроз шаҳарда "жиддий жанглар" бораётганини айтган.

"Афғонистон хавфсизлик кучлари шаҳарнинг аксар стратегик муҳим қисмларини қайта қўлга киритмоқда. Ва кўплаб ҳудудларда отишмалар кечмоқда", дейди у.

Хабарларга кўра, Қундуз шаҳрининг кўп қисмида телефон алоқаси ва электр таъминоти узилганича қолмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ