Ватикан олиймақом руҳонийси бесоқолбоз бўлиб чиқди

Руҳоний Чарамса Ватиканда юқори рутбалардан бирини эгаллаб келган Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA
Image caption Руҳоний Чарамса Ватиканда юқори рутбалардан бирини эгаллаб келган

Ватикандаги юқори рутбали руҳонийлардан бири ўзининг бесоқолбоз эканлигини ошкор қилди. Унинг иқрори Католик черковининг оила борасида таълимоти очиқлаб берилиши керак бўлган йирик йиғилиш арафасида янграган.

Асли полшалик 43 ёшли Кристоф Чарамса черковнинг ҳамжинсбозларга нисбатан қолоқ муносабатини кун тартибига қўйиш истаги борлигини билдирган.

Руҳоний Чарамса эркак билан муносбатда бўлганини ва ўзлигидан "хурсанд ҳамда фахр"ланишини айтган.

Ватикан унинг ҳаракатларини "жуда жиддий ва масъулиятсиз" дея баҳолаган ва жаноб Чарамсани вазифасидан озод қилган.

"Матбуот босими"

Руҳоний Чарамзанинг баёноти епископлар бошқа масалалар билан бирга ҳамжинсбозликни ҳам муҳокама қилиш учун Римга йиғилиши арафасида янграган.

"Черков кўзини очиши ва ҳамжинсбозларни ҳаётни севишдан буткул тийишга чорлаш ноинсоний эканлигини англаб етиш вақти келди. Мен вазифамдан кетишим кераклигини ҳам тушуниб турибман", - деган жаноб Чарамса.

У жинсий озчилик олдида масъулияти борлигини ҳис қилганидан сўнг бу каби чиқиш қилганини айтган.

Кристоф Чарамса 2003 йилдан бери черков тамойилларини ҳимоя қилишга масъул бўлган Эътиқод доктринаси йиғини аъзоси бўлган.

Ватикан Чарамсанинг ортиқ йиғин аъзоси бўла олмаслигини, унинг руҳоний сифатида фаолиятини эса маҳаллий епископ ҳал қилишини билдирган.

"Синод (патриарх ҳузуридаги кенгаш) йиғилиши арафасида бу каби баёнот беришга қарор бериш ўта жиддий ва масъулиятсизликдир, унинг ушбу ҳаракатлари синод йиғилишини ҳаддан ташқари матбуот босими остида қолдиради", - дейилган Ватикан томонидан чиқарилган хабарда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio