Британия Али ал-Нимрни қатл этмасликка чақирди

Фото муаллифлик ҳуқуқи none

Британия Саудия Арабистонини аксил-ҳукумат намойишлари бўйича ўлимга ҳукм қилинган шиа мусулмонини қатл этмасликка чақирди.

Бош вазир Девид Камерун аксар шиалар истиқомат қилувчи Қатиф вилоятидан бўлган Али Муҳаммад ал-Нимрнинг иши бўйича ташвиш изҳор қилган.

Али Муҳаммад ал-Нимр 2011 йил мамлакат шарқида бўлиб ўтган норозилик чиқишларида иштирок этган.

У 2011 йилнинг ўзида 17 ёшида исён, оммани ҳукуматга қарши қўзғаш, хавфсизлик кучларига қарши қўлбола бомбалар қўллаш, дорихонани ўмариш каби қатор жиноятларда айбланиб ҳибсга олинганди.

18 ёшида Али Муҳаммад ал-Нимр ўлим жазосига ҳукм қилинган. Айтилишича, унинг боши танасидан жудо қилинади.

Саудия Арабистонида бундан қатлдан сўнг маҳкумнинг бошсиз танаси оммага намойиш қилинади.

Халқаро қонунлар (аниқ айтилса, БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияси)га биноан дунё давлатлари 18га тўлмаганларга жазо белгилаши мумкин эмас.

Аммо, Саудия қонунларига кўра, агар болада балоғат ёши белгилари бўлса, 18га кирмасдан туриб ҳам маҳкамага тортиш ва ўлимга ҳукм қилиш мумкин.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio