Адабиёт бўйича Нобел мукофоти Светлана Алексиевичга

Фото муаллифлик ҳуқуқи RIA Novosti

2015 йилги адабиёт бўйича Нобел мукофотига белорус ёзувчиси Светлана Алексиевич муносиб топилди.

Нобел мукофоти номзодларини саралайдиган Швеция академияси эълон қилишича, Светлана Алексиевич ижоди "бизнинг замонимиздаги ҳамдардлик ва қаҳрамонликка ҳайкал бўлиб хизмат қиладиган турфа овозли насри билан фарқ қилади. Ўзига хос ижодий услуб - инсон овозларидан синчиклаб тузиб чиқилган коллажлари билан Алексиевич бизнинг замонамизни англашимизни чуқурлаштиради".

Мукофот соҳибасига 8 миллион Швеция кронаси ёки 1 миллион 55 минг доллар атрофида мукофот пули берилади.

Хабар қилинишича, тўқима бўлмаган ижоди учун ижодкор охирги марта Нобел мукофоти билан мукофотланганига 50 бўлган ва Алексиевич ушбу юксак мукофотга сазовор топилган илк журналист бўлган.

Шунингдек, у Нобелни олган илк беларуслик бўлган.

Светлана Алексиевичнинг инглиз тилига таржима қилинган ва кўпчиликка танилган асари "Черноблдан овозлар" бўлган.

Бу 1986 йили рўй берган Чернобл Атом электр станцияси портлашидан кейин инсонлар ҳикоя қилиб берган фожеалардир.

Алексиевичнинг Совет-Афғон уруши қурбонларига бағишланган "Цинкдаги болалар" китоб-хотираси ҳам машҳур бўлган, бироқ илк эълон қилганида анча одамни ғазаблантириб, танқидларга ҳам сабаб бўлган.

Светлана Алексиевичнинг танқидий қарашлари Беларус ҳукуматини ҳам ғазаблантирган, таъқибга учраган.

Унинг телефонига махфий эшитиш қурилмаси ўрнатилгани аниқ бўлган, оммавий чиқишлар қилиши тақиқланган.

2000 йилдан кейин 10 йил давомида муҳожиротда Италия, Франция, Олмония, Швеция ва бошқа мамлакатларда яшаган. Сўнг яна Минскка қайтган.

Светлана Алексиевич 1948 йили Украинанинг Ивано-Франковск шаҳрида туғилган.

Унинг отаси белорус, онаси украин.

Отасининг ҳарбий хизмати муддати тугаганидан кейин оила Белоруссияга кўчиб ўтган, Светлана 1967 йилдан 1972 Минск Давлат университети Журналистика факултетида таҳсил олган.

Алексиевич "У войны не женское лицо" китоби учун Ленин комсомоли мукофоти билан тақдирланган.

У 2006 йили АҚШ китоб танқидчилари миллий мукофоти билан, 2014 йили Франциядаги Санъат ва адабиёт ордени билан мукофотланган.

Светлана Алексиевич тарихда Нобел билан мукофотланган 14-аёл ижодкор бўлган.

Бу мавзуда батафсилроқ