АҚШ ва Россия Сурия осмонидаги хавфсизликни муҳокама этмоқчи

Фото муаллифлик ҳуқуқи RIA Novosti

АҚШ Мудофаа вазирлиги хабар тарқатишича, Россия Суриядаги ҳаво ҳужумлари давомида парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадидаги музокараларга рози бўлган.

“Ҳойнаҳой, бу мулоқотлар шу дам олиш кунлари бўлиб ўтади”, деб айтган Пентагон сўзчиси Питер Кук.

Сурия ҳудудида АҚШ бошқа, Россия бошқа бомбардимонларни амалга оширмоқда ва икки мамлакат ҳарбий учоқлари тўқнашиб кетиши мумкин деган хавотирлар билдирилган.

Пентагон шу ҳафтада камида бир марта АҚШ учоғи йўналишини ўзгартиришга мажбур бўлгани, бунга Россия учоғи билан тўқнашиб кетиш эҳтимоли юзага келгани сабаб бўлгани ҳақида хабар тарқатган.

Икки томон мулоқотларида ҳарбий учоқлар парвозлари пайти қайси тилда мулоқот қилиш ва қайси радио тўлқинлардан фойдаланиш масалалари муҳокама этилиши кутилмоқда.

Россия ва АҚШ ҳарбийлари Сурия осмонидаги парвозлар хавфсизлигини 1 октябр куни видеоконференция пайти муҳокама қилишган, бироқ учоқлар тўқнашишига оз қолгани ҳодисаси ушбу видеоконференциядан сўнг юз берган.

Россия ўзини “Исломий Давлат” деб атайдиган гуруҳ мавқеларини нишонга олаётганини айтади, бироқ Суриянинг ўзидан олинаётган хабарлар бомбардимонлар аксар ҳолларда Президент Башар ал-Ассад сиёсий мухолифати исёнчилари устига бўлганини тасдиқламоқда.

Россия ҳужумлари "Исломий Давлат"нинг кучайишига олиб келади, деб айтилмоқда.

Бироқ Кремл Президент Ассад мухолифларини нишонга олаётганини рад этиб келмоқда.

Россия Мудофаа вазирлигига кўра, АҚШ тарафидан “Исломий “Давлат” мавқелари ҳақида маълумот беришни сўраган, бу ўз ҳужумларининг аниқлигини таъминлаш учундир.

Бироқ, Россия ҳарбийларига кўра, Америка томони бундай маълумотни тақдим этишдан бош тортган.

Жангариларнинг жойлашган ўрни ҳақида маълумот беришни истамаяптими, АҚШ "Исломий Давлат"ни террорчи ташкилот деб кўрмайди, дея баёнот тарқатган Россия Мудофаа вазирлиги.

Россия Британиядан ҳам шундай маълумот сўраганини хабар қилган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ