Туркия портлаш қурбонларига мотам тутмоқда

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty

Туркияда бомба портлашида камида 96 киши ҳалок бўлганидан сўнг 3 кунлик мотам эълон қилинди. Шанба куни пойтахт Анқарада ўтаётган тинч намойиш вақтида 2 бомба портлаши Туркия тарихидаги намойиш вақти энг кўп қурбон берилган ҳалокатни келтириб чиқарди.

Ҳужум натижасида 245 киши жароҳатланган ва шулардан 48 тасининг аҳволи оғир эканлиги айтилмоқда.

Видео тасвирларда саросимага тушган ва қон билан қопланган ерда, намойиш шиорлари орасида ётган одамларни кўриш мумкин.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Ҳукумат ҳужумларни "террор ҳаракати" дея айтиб чиқди ва ҳукумат айбдор деган даъволарни кескин рад этди.

Бош вазир Аҳмад Довуд ўғли ҳужумларга икки худкуш ҳужумчи амалга оширгани тўғрисида далиллар борлигини айтган. Бош вазир ҳужумчилар июн ойида бўлиб ўтган ва натижа келтирмаган парламент сайловларининг қайта ўтказилишидан 3 ҳафта олдин келганига эътибор қаратган.

Тинч намойиш

Портлашлар шаҳарнинг марказий темир йўл станцияси ёнида одамлар тинч намойишга тўпланаётган маҳал содир бўлган. Марш сўлчи гуруҳлар томонидан ташкиллаштирилган бўлиб, улар курд бўлгинчилари ва Туркия ҳукумати ўртасидаги куч ишлатишни тўхтатиш талаби билан чиқаётган эди.

Одамлар юриш учун тўпланган бир вақт маҳаллий вақт билан соат 10:00 да икки портлаш рўй берган. Ҳаваскорлар томонидан олинган видео тасвирларда биринчи бомба портлаган маҳал ёшлар бир бирининг қўлларини ушлаб куйлаётганини акс этган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty

Ҳужумларга масъулиятни бирор гуруҳ ўз зиммасига олмаган. Бироқ Бош вазир Довуд ўғли ҳужумларни ўзини Исломий давлат деб атовчи гуруҳ таркибидаги курд исёнчилари амалга оширган бўлиши мумкинлигини айтган.

Мутахассислар, Анқарадаги портлашлар июл ойида Туркиянинг жанубидаги Суруч шаҳрида ИД томонидан амалга оширилган ва 30 кишининг ўлимига сабабчи бўлган ҳужумларга ўхшаш эканлигини айтган.

Би-би-сининг Истанбулдаги мухбири Марк Лоуенга кўра, июл ойида Туркия ҳукумати ва ПКК (курдчадан Курд Ишчилар Партияси таҳр.) ўртасида оташкесим ҳақидаги келишув бекор қилингач ҳукумат икки ўт орасида - курд бўлгинчалари ва турк миллатчилари босими остида қолган.

Ноябр ойида ўтадиган қайта парламент сайловлар жазаваси манзарасида хавфли нарса содир бўлиши кутилаётган эди.

Курдпараст Халқ демократик партияси (ХДП) ҳукуматни айблаб чиққан.

Мухбиримизга кўра, Анқарадаги фожеа Туркиянинг бошига қора кунлар тушаётганидан дарак беради.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio