Apple ихтирочига йирик товон тўлаши буюрилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

АҚШда маҳкама Apple компаниясига патент қоидаларини бузгани учун 234 миллион доллар тўлашни буюрди.

Висконсин-Мадисон Университетининг патент лицензияларини берувчи бўлими - Висконсин битирувчиларининг тадқиқот жамғармаси мазкур қарор унинг ихтироларини ҳимоя қилиш йўлидаги муҳим қадам эканини айтди.

Суддаги фуқаролар ҳайъатига кўра, Apple патентланган микрочип технологиясини рухсатсиз равишда баъзи iPhone ва iPad маҳсулотларига ўрнатган.

Apple қарор устидан арз қилишини билдирди, бироқ қўшимча шарҳ бермади.

Жамғарма 862 миллион доллар товон пулини сўраганди.

Ҳакам Apple атайин патент ҳуқуқини бузмаган дея қарор қилгани туфайли товон пули анча камайтирилган.

Микрочип технологияси компьютер процессорларининг фаолиятини кучайтиришга қаратилган.

Мазкур маҳкама иши iPhone 5s, 6 ва 6 Plus маҳсулотларига тегишлидир. Энг янги 6S ва 6S Plus маҳсулотлари бўйича янги маҳкама иши очилган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio