Меркел Туркияда қочқинлар инқирозини муҳокама қилади

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Меркел Туркия муҳожирлар инқирозини ечишда "калит давлат" эканини айтган

Олмония Канцлери Ангела Меркел ишчи ташрифи билан Туркияга борган.

Меркел Истанбулда Бош вазир Довудўғли ва Президент Эрдўғон билан музокаралар олиб боради.

Оврўпо юз тутган қочқинлар инқирози музокаралар кун тартибидаги асосий масала бўлиши кутилмоқда.

Меркел хоним Туркия муҳожирлар инқирозини ечишда "калит давлат" эканини айтган.

Венгрия қочқинларга чегарасини ёпиши ортидан якшанба куни минглаб бошпана изловчилар Словения чегарасини кесиб ўтишган.

БМТ қочқинлар бўйича агентлигига кўра, Словенияга келган 4 минг муҳожирнинг аксарияти Австрия, Олмония ва бошқа давлатларга сафар қилиш ниятида.

Словения қочқинлар оқимига бас келиш учун чегарада полиция ва армияни жойлаштирган.

Сиёсий савдолашув

Оврўпо Иттифоқи ҳудудига бу йил денгиз орқали кирган 600 минг муҳожирнинг аксари Туркия орқали ўтишга муваффақ бўлган.

Ҳозир Туркиянинг ўзида 2 миллион суриялик қочқинлар бор.

Оврўпо Иттифоқи муҳожирлар муаммосини ҳал қилишда Туркияга кўпроқ молиявий ёрдам ваъда қилган.

Туркия соҳилларида иттифоқ кемалари патрул хизматини йўлга қўйишни истайди.

Туркия эса одам савдогарларига қарши курашни кучайтиришини, ватанига қайтишни истаган муҳожирларга ёрдам амалиётларини тезлаштиришда ёрдамлашишни хоҳламоқда.

Оврўпо Иттифоқи ўзи молиялайдиган олти қочқинларни қабул қилиш марказини Туркияда тезроқ очилишини истамоқда.

Бунинг эвазига Иттифоқ Турк фуқароларининг Оврўпо давлатларига визасиз сафар қилишларига рухсат бериши кутилмоқда.

Ғарб матбуоти қочқинлар инқирози боис Оврўпо Президент Эрдўғонга нисбатан мавқеъини юмшатгани ҳақида ёзган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ