Деҳли: икки ўсмир жинсий тажовузда гумон қилинмоқда

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Ҳодиса жинсий зўравонликка қарши янги норозиликларга сабаб бўлган

Ҳиндистон полициясининг билдиришича, Деҳли ғарбида икки ярим яшар қизалоқнинг зўрланишига алоқадорликда икки 17 ёшли ўсмир ҳибсга олинган.

Ҳибсга олишлар полиция қизалоқ зўрланган маҳалла яшовчиларини сўроқ қилиши ортидан амалга оширилган.

Деҳли шарқида эса беш яшар қизалоқнинг зўрланиши билан боғлиқ бошқа бир ҳодиса юзасидан уч эркак ҳибсга олинган.

Сўнгги ҳодисалар жинсий зўравонликларни тўхтата олмаётган ҳинд расмийларининг лаёқатсизлиги юзасидан янги норозиликларга сабаб бўлган.

Деҳли бош вазири Арвинд Кежривал полицияни назорат қиладиган федерал ҳукуматни болаларни ҳимоя қилиш учун етарли чоралар кўрмаётганликда айблаган.

Икки ярим яшар қизалоқ жума куни ўғирлаб кетилган ва кейинроқ паркда қон ичида ташлаб кетилган алфозда топилганди.

Полициянинг айтишича, ҳибсга олинган ўсмирларнинг шахси қизалоқнинг оиласига маълум.

2012 йилда Деҳлида талаба қизнинг оммавий зўрланиши ва ўлдирилиши норозилик намойишлари ҳамда зўрлашга қарши махсус қонун қабул қилинишига сабаб бўлган эди.

Аммо шунга қарамасдан, Ҳиндистон бўйлаб аёллар ва болаларга қарши жинсий зўравонлик ва ҳужумлар камаймаётир.

Ўтган йили биргина пойтахт Деҳлида 2000 дан ортиқ жинсий зўрлаш ҳоллари қайд этилган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ