Қочқинлар йўли яна тўсилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Болқон давлатлари орқали ғарбий Оврўпога ўтиб олишга ҳаракат қилаётган қочқинлар йўли тўсилгани яна чегараларда таранглик юзага келишига олиб келди.

Болқон давлатлари орқали ғарбий Оврўпога ўтиб олишга ҳаракат қилаётган қочқинлар йўли тўсилгани яна чегараларда таранглик юзага келишига олиб келди.

Хорватия кунига 5000 муҳожирни ўтказишни Словениядан сўрамоқда, бироқ ўз ҳудудига ўтишига Австрия 1500 кишига рухсат бераётганини айтаётган Словения 2500 дан ортиқ қочқинни ўтказмасликка қарор қилган.

Словения Ички ишлар вазири Бостян Сефич “биз сафарини давом эттиролмасликларини билсак, чексиз сондаги муҳожирларни қабул қилолмаймиз”, деб айтган.

Бостян Сефич сўзларига кўра, бу кетишда 10 кунда Словения ҳудудида 35000 муҳожир йиғилиб қолади.

Натижада Хорватия билан Сербия чегарасидаги Опатовач нуқтасида кўп сондаги муҳожирлар йиғилиб қолган.

Кўмак ташкилотларидан бири ходими манзарани дарё йўлини тўсиб турган тўғонга қиёслаган.

Қочқинларнинг аксари Сурия, Ироқ ва Афғонистондан.

Ҳаво совиб ёғингарчилик бошлангани муҳожирлар аҳволини оғирлаштирган.

Қочқинлар енгил кийинганлари, ёғингарчиликдан қочадиган жой ва егуликка овқат йўқлигидан қийнала бошлаганлар.

16 октябр куни Венгрия ўзининг чегараларини муҳожирлар учун ёпиб қўйди, бунга Оврўпо Иттифоқи раҳбарлари муҳожирларни қабул қилиш сони борасида бир қарорга келолмаганлари сабаб бўлганини айтди.

Венгрия сентябр ойида ҳам муҳожирлар йўлини тўсиб қўйган эди.

2015 йил бошидан 600000 дан ортиқ муҳожир Оврўпога етиб олган.

Уларнинг аксари сурияликлардир.

2014 йили Оврўпога етиб олган муҳожирларнинг сони 200000 ни ташкил этган.

Олмония расмийлари бу йил мамлакатга 800000 муҳожир келади, деб кутмоқдалар.

Аммо бу рақам 1,5 миллионга етиши мумкин, деб тахмин қилинади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ