Уйғурларга мусулмон исмларини тақиқламоқдалар

Фото муаллифлик ҳуқуқи Sina Weibo

Шинжон Уйғуристонидаги Хўтан вилоятидан олинаётган хабарларга кўра, Хитой расмийлари 22 мусулмон исмидан иборат рўйхат тузганлар ва уйғурларга бу исмларнинг ўзларининг янги туғилган фарзандларига беришлари тақиқламоқдалар.

Хориждаги Уйғур фаоллари эса Шинжонда боласини аташ тақиқланган исмлар сони 22 тадан ҳам кўп демоқдалар.

Хитойдаги Twitterga ўхшаган Sina Weibo саҳифасида араб ёзувида ёзилган 15 эркак исми ва 7 аёл исми маън этилгани расмий эълони фотосурати тарқалган.

Эркак исмлари Бин Лодин, Саддам, Ҳусайн, Арафат, Мужоҳид, Мужоҳидуллоҳ, Асадуллоҳ, Абдулазиз, Сайфуллоҳ, Гулдулла, Сайфуддин, Зикриллоҳ, Насруллоҳ, Шамсиддин ва Фахриддин.

Тақиқланган аёллар исмлари Аминат, Муслима, Мухлиса, Муниса, Ойша, Фотима ва Хадича.

Муҳожиротдаги Уйғур фаоллари бундан олдин ўзларининг исмлари хитойча талаффузга ўзгартирилиб ёзилганини, энди эса мусулмонча исмлар тақиқланганини уйғурларнинг энг оддий инсон ҳуқуқлари топталаши мисоли, демоқдалар.

Жаҳон Уйғурлари Қурултойининг ижроия раиси Тўлқин Исо.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ