Ҳиллари Клинтонни Конгресс 11 соат сўроқ қилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

АҚШ президентлигига Демократлар партиясидан номзод, собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон Конгрессда 11 соат сўроқ қилинди.

Клинтон хоним 2012 йилда АҚШнинг Ливиядаги консуллигига қарши қилинган ҳужум борасида конгрессменларнинг саволларига жавоб берди.

Аксари Республикачилар партиясидан бўлган конгрессменлар қаршисида ўтирар экан, Клинтон хоним ўзининг сиёсий рақиблари Бинғозидаги мазкур ҳужумни унга қарши сиёсий ҳамла қуроли сифатида қўллашаётганларини айтди.

"Мен жавобгарликни ўз бўйнимга олганман, ҳамда бу лавозимдан кетишимдан олдин АҚШдан ташқарида ишлаётган одамларимиз яхшироқ ҳимояга эга бўлишлари ва бу каби фожеа келажакда қайтарилишининг хавфини камайтириш йўлида ислоҳотлар ўтказганман", - деди у.

Собиқ давлат котибининг чиқиши ижтимоий тармоқларда катта дастакка эга бўлди.

Твиттерда унинг тарафдорлари яратган #FreeHillary ("Ҳилларини озод қилинг") ҳаштаги тезда тарқалиб кетди.

Бинғозидаги АҚШ консуллигига ҳужум 2012 йил 11 сентябрида амалга оширилганди.

Консуллик олдида ўтказилган норозилик намойиши ортидан орасида жангарилар бўлган оломон консуллик биносини ишғол қилганлар.

Ишғол чоғида тўрт нафар америкалик дипломат, хусусан АҚШнинг Ливиядаги элчиси Кристофер Стивенс ҳалок бўлганди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio