Туркия: АКП аксарият кўпчилик овозни олмоқда

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Эрдўғон барқарорликни тиклашга ваъда берган

Дастлабки натижаларга кўра, Туркиянинг иқтидордаги Адолат ва Тараққиёт партияси парламентда мутлақ кўпчилик ўринни эгаллаши кутилмоқда.

АКП якшанба кунги парламент сайловларида ҳозиргача саналган 93 фоиз овозларнинг 49.6 фоизини қўлга киритган.

Асосий мухолифат партияси- ЖХП эса 25.1 овоз олган.

Курдпараст ХДП партияси парламентга кириш учун зарур 10 фоиздан кўп овозни оладиган.

Би-би-си мухбирларига кўра, афтидан, июн ойида коалицион ҳукумат тузолмаган АКП бу сафар якка партия ҳукуматини тузиш имкониятига эга бўлади.

Туркия матбуотига кўра, ҳали айрим катта шаҳарлардаги овозлар саналмаган, аммо ҳозиргача эълон қилинган натижалар иқтидордаги партия аксарият кўпчилик бўлиш учун зарур 276 дан кўпроқ ўринни эгаллашини кўрсатмоқда.

Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг Адолат ва Тараққиёт (АКП) партияси июн ойидаги сайловларда мутлақ кўпчилик мақомини бой берган эди.

Шундан буён коалицион ҳукумат тузиш уринишлари натижа бермаган.

Курд бўлгинчилари билан тўқнашувлар ва ИД масъул деб кўрилган Анқара портлашлари манзарасида хавфсизлик масаласи муҳим аҳамият касб этган.

Эрдўғон агар унинг партияси аксарият кўпчилик овозни олса, барқарорликни тиклашга ваъда берган.

"Бу сайловлар барқарорлик ва ишончнинг тикланиши учун муҳим",- деб айтган шанба куни Истанбулда янги барпо этилган масжидда намоз ўқиган Эрдўғон.

У сайлов натижаларини ҳурмат қилишини таъкидлаган.

Аммо мухолифлари мутлақ ғалаба яккаҳокимликка томон тенденцияни мустаҳкамлашидан хавотирдалар.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio