Мянмарда сўнгги 25 йилдаги илк очиқ сайлов

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA

8 ноябр куни Мянмардаги парламент сайловида овоз бериш якунланган.

Бу сайлов Бирмадаги ҳарбийларнинг ярим асрлик бошқарувининг ниҳояси бўлиши мумкин дейилмоқда.

Сайлов якуний натижалари бир неча кундан кейин эълон қилиниши кутилмоқда.

Илк хомчўтларга қараганда, бу мамлакатда сайловчи сифатида қайд қилинларнинг 80 фоизи овоз беришда иштирок этган.

Мянмар ҳукумати бу мамлакатда бир неча авлоди яшаб келган Роҳинга мусулмонларини ўз фуқароси ҳисобламайди, 1 миллион Роҳинга сайловчи сифатида рўйхатга олинмаган.

Шу боис улар сайлаш ҳуқуқидан маҳрум этилганлар.

Аун Сан Су Чининг "Демократия учун Миллий Лигаси" кўп овоз тўплайди деб тахмин қилинмоқда.

Мянмар парламенти 664 ўринга эга.

Аммо ҳарбийларга парламентдаги жами ўринларнинг 25 фоизи кафолатлангани боис "Миллий Лига" якка ўзи ҳукуматни шакллантиришга қодир бўлмайди.

Ҳарбийлар дастаклайдиган "Иттифоқ бирдамлиги ва тараққиёт" партияси 2011 йилдан буён қудратда.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Бутун мамлакат бўйлаб сайлов участкалари рўпарасида узун навбатлар ҳосил бўлгани, одамлар тонгдан овоз бериш бошланишини кутганлари хабар қилинмоқда.

70 ёшли Аун Сан Су Чи Бирма мустақиллигига эришилишига катта ҳисса қўшган генерал Аун Саннинг қизи.

У 1988 йили ҳарбий бошқарувга қарши мухолифатга етакчилик қилади.

1989 йили хунта Су Чи хонимни уй қамоғига ҳибс этди.

1990 йили Мянмарда парламент сайлови бўлиб ўтди, уй қамоғида экнига қарамасдан, Аун Сан Су Чи партияси парламентда 82 фоиз ўринни қўлга киритишга муваффақ бўлган.

Бироқ ҳарбийлар сайлов натижаларини тан олмадилар.

Умумий ҳисобда уй ҳибсида 15 йилни ўтказган Аун Сан Су Чи Нобел мукофотига сазовор деб кўрилади.

Фуқаролик ҳукумати деб эълон қилинган, аслида генераллар бошқарувидаги раҳбарият Су Чи хонимни 2010 йили уй қамоғидан озод этди.

У 2012 йилдан буён Мянмар парламенти аъзоси.

Бироқ 2013 йили мамлакатда Роҳинга мусулмонларига қарши юз берган зўравонликларни Су Чи хоним "эътиборсиз қолдирди", хориждаги оммавий ахборот воситалари Аун Сан Су Чининг демократиясида мусулмонларга ўрин йўқми, деган сарлавҳали мақолаларни эълон қилди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ