Туркия: "ИД"га қўшилмоқчи бўлган 38 киши ҳибсга олинган

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Туркия расмийларига кўра, қўлга олинганлар орасида Тожикистон, Қирғизистон ва Озарбайжон фуқаролари бор.

Туркиянинг "Онадўли" ахборот агентлигининг полицияга таяниб хабар тарқатишича, хорижий фуқаролар мамлакат жанубидаги Адана вилоятида қўлга олинганлар.

Улар етти мамлакат фуқароларидир.

Икки Афғонистон фуқароси, икки Тожикистон фуқароси, уч Эрон, беш Қирғизистон ва беш Ироқ, етти нафар индонезия фуқароси, 14 нафари эса Озарбайжон фуқароси экани ҳақида хабар қилинмоқда.

Туркия полициясига кўра, қўлга олинганлар орасида 10 аёл ва 15 бола ҳам бор.

Яна икки ҳибс қилинган, улар хорижликларни ўзини "Исломий Давлат" деб атайдиган гуруҳнинг Суриядаги назорат остидаги ҳудудига ноқонуний ўтказиш билан шуғулланишда гумон қилинмоқдалар.

Қўлга олинганлар Туркия муҳожирлик хизмати ихтиёрига ўтказилганлар.

Энди хорижликларнинг ўз ватанларига депортация қилинишлари кутилмоқда.

Кўплаб чет эл фуқаролари Туркия ҳудуди орқали "ИД"га қўшилиш учун Сурияга ўтишлари хабар қилинади.

Туркия ҳукуматини эса жангари гуруҳ сафига қўшилмоқчи бўлган инсонлар йўлини тўсмаганликда танқид қилиб келишади.

Туркия ҳукумати эса ўзи "ИД" нишонига айланганини айтади, сўнгги ойлардаги қатор худкушлик ҳужумларини уюштиришда "Исломий Давлат"ни айблайди.

Энг сўнгги худкушлик ҳужуми 10 октябр куни пойтахт Анқарада курдпараст ХДП партияси фаоллари маршини нишонга олган.

Икки худкуш ҳужумчи ўзини портлатгани хабар қилинган зўравонликда 100 дан ортиқ инсон ҳалок бўлган.

Бунинг ортидан бутун мамлакат бўйлаб Туркия хавфсизлик кучлари рейдлар уюштирган.

Рейдлардан айримлари қуролли қаршиликларга ҳам дуч келган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ