Курдлар ИДни Синжардан қувиб чиқармоқчи

Фото муаллифлик ҳуқуқи REUTERS
Image caption Синжар учун жанг

Курд кучлари шимолий Ироқдаги Сурия билан чегарада жойлашган Синжар шаҳрини “Исломий давлат” жангарилардан қайтириб олиш учун йирик ҳужум бошлашган.

Айни амалиётни Америка бошчилигидаги иттифоқчи кучлар ҳаво ҳужумлари билан дастакламоқда.

Синжарнинг қайта олиниши ИДнинг қароргоҳи Раққа ва Мосул ўртасидаги таъминот йўлини кесиб қўяди.

Синжар “Исломий давлат” томонидан босиб олинганидан кейин минглаб язидийлар қамалда қолишганди.

Юзлаб язидий эркаклар ўлдирилган, минглаб аёллар ва қизлар эса жинсий қулликка солингандилар.

Би-би-сининг Бағдоддаги мухбири Аҳмад Моҳирнинг айтишича, Курдларнинг айни ҳужуми фақатгина ҳарбий амалиёт эмас.

Синжар Ироқ Курдистони томонидан даъво қилинадиган шаҳардир.

Язидийлар “Исломий давлат” дастидан бедодликлар учун Курдларни айблашади.

Уларга кўра, Курдлар минтақани ташлаб кетишмаганида бу кўргуликлар рўй бермас эди.

2014 йил августида ИД Синжарга қилган ҳужумидан кейин Америка бу жангари гуруҳнинг қароргоҳларига ҳаводан зарба беришни бошлаганди.

Ўшанда ИД "язидийларга қарши қатлиомга қўл урди" деган даъволар янграганди.

Ўз эътиқодларида бир неча дин қадриятлари мужассам бўлган язидийларни ИД “кофирлар” деб атайди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ