Vimpelcom собиқ раҳбари ҳибсдан озод қилинди

Фото муаллифлик ҳуқуқи screenshot

Ўзбекистондаги коррупцияга алоқадорлик гумони билан Норвегияда қўлга олинган Vimpelcom ширкати собиқ раҳбари Жо Лундер озод этилган.

Аппеляция маҳкамаси ана шундай қарор қабул қилган.

Vimpelcom Ltd. собиқ бош директори Жо Лундер 5 ноябр куни Осло аэропортида ҳибсга олиган эди.

Кейинги куни жаноб Лундер устидан ўтган маҳкама унинг коррупцияга алоқадорлигини исботлайдиган кучли далил йўқ деб айтган, аммо ҳибсда ушлаб туришга қарор қилганди.

Норвегиянинг Иқтисодий ва экологик жиноятларни тергов қилиш бўйича миллий агентлик Жо Лундернинг озод қилинишга қаршилик билдирмаган.

Агентликка кўра, жаноб Лундерга боғлиқ тергов бошқа мамлакатлар расмийлари билан биргаликда давом эттирилади.

Бу тергов Ўзбекистон телекоммуникация бозоридаги коррупция можароси билан боғлиқ.

Ўзбекистон мобил алоқа бозорига кириш учун пора берганлар, деган гумон билан текширишлар айни пайтда Швеция, Норвегия, Ҳолландия, Швейцария ва АҚШда давом этаяпти.

Ана шу тергов доирасида АҚШ маҳкамаси 2015 йил июлида Vimpelcom ва Россиянинг МТС ширкатига тегишли 300 доллар маблағни музлатишга қарор қилди.

Тергов материалларига кўра, бу маблағ Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовга яқин шахсга берилган пораларни "ювиш" мақсадида қилинган халқаро тил бириктирувга боғлиқлиги бор.

АҚШ Адлия вазирлигига кўра, Vimpelcom ва МТС Ўзбекистон мобил алоқа бозорига кириш ва "қудратли бир шахснинг ҳимоясини қўлга киритиш" мақсадида 2004-2011 йиллар орасида пора берганлар.

Сохта ширкатларга бир ярим миллиард доллардан ортиқ пул ўтказганлар.

Хорижий оммавий ахборот воситаларига кўра, бу шахс Президент Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова бўлган.

Швециянинг Телиасонера ширкатини ҳам Ўзбек мобил алоқа бозорига кириш учун Гулнора Каримовага пора беришда айблашган, бу борада текширув давом этмоқда.

Норвегиянинг Теленор мобил ширкати Vimpelcomнинг 33 фоиз акциялари соҳиби ҳисобланади, Vimpelcom устидан кечаётган можаро Теленор раҳбарлари ҳам истеъфо беришларига тўғри келди.

Vimpelcom Ltd. холдинги таркибига Россиянинг "Вымпелком" ширкати киради.

"Вымпелком" "Билайн" бренди остида мобил алоқа хизматини кўрсатади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Your contact details
Disclaimer

Бу мавзуда батафсилроқ