Белгияда террорга қарши юқори шайлик

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Белгия пойтахти Брюсселда террор хавфига қарши юқори даражадаги шайлик ҳолати эълон қилинган.

"Вазият таҳлили алоҳида хавфсизлик чоралари ва аҳоли учун батафсил йўриқномалар ишлаб чиқишни тақозо қиладиган жиддий ва бевосита таҳдидни ўртага чиқарди", дейилади Таҳдидларни таҳлил қилиш маркази эълон қилган баёнотда.

Брюссел аҳолисига катта сондаги одамлар тўпланган жойлардан узоқ туриш ва ҳокимият, полиция ҳамда махсус хизматларнинг кўрсатмасига қатъий амал қилиш тавсия этилади.

16 ноябр куни Белгия полицияси Брюсселнинг Моленбек мавзеъсида Париж ҳужумларига алоқадор шахсларни аниқлашга қаратилган махсус амалиётни якунлаган.

Расмийларнинг баёнотларига кўра, амалиёт чоғида ҳеч ким ҳибсга олинмаган.

Аввалроқ Моленбекда Париж ҳужумларига алоқадор шахслар ҳибсга олинганди.

Белгия Ички ишлар вазири Ян Жамбоннинг айтишича, Брюсселнинг ишчилар яшайдиган сокин Моленбек мавзеъси "Континентал Оврўпода сиёсий Исломнинг пойтахти"га айланган.

13 ноябр куни Парижда амалга оширилган қатор ҳужумларда камида 129 киши ҳалок бўлган.

Ҳужумлар учун масъулиятни "Исломий давлат" экстремистик гуруҳи ўз зиммасига олган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз -telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio