Россия учувчиси: "Туркия бизни огоҳлантирмади"

Фото муаллифлик ҳуқуқи

Россиянинг Туркия томонидан уриб туширилган Су-24 бомбачи учоғининг штурмани, ҳарбий учувчи Константин Мурахтин ўз самолёти Туркия ҳаво сарҳадларига кирмаганини айтди.

"Йўқ, бунинг бир сонияга ҳам юз берганини мен истисно қиламан. Ундан ташқари, биз 6 минг метр баландликда учаётгандик, ҳаво очиқ эди. Портлашгача бутун парвозни ўзим бошқардим", - деди учувчи Россия 1 телеканали эфирида.

Мурахтиннинг айтишича, у ерда улар бир неча бор ҳарбий парвозларни қилишган ва бу ҳудудни ўзларининг "беш бармоғи"дек билишган.

"Ҳарбий вазифаларни бажариб, орқа маршрут бўйича ҳаво базасига қайтар эдик. Штурман сифатида менга у ердаги ҳар бир баландлик таниш. Мен ҳатто жиҳозларсиз у ерда йўлимни топа оламан", - деди у.

Россиялик штурманнинг айтишича, Туркия томонидан ҳаво ҳудудининг бузилгани бўйича биронта ҳам огоҳлантириш бўлмаган, ракета эса учоқ думига тўсатдан келиб урилган ва экипажда унга чап беришга имкон бўлмаган.

Россиянинг Су-24 бомбардировщиги Сурия-Туркия чегарасида сешанба куни уриб туширилган. Туркия томони рус учувчиларини бир неча бор огоҳлантирганини айтган.

Учувчилар катапульт амалга оширганлар, аммо экипаж қўмондони Олег Пешков парашютда ерга тушаётганида ердан отилган ўқдан ўлган.

Штурман Константин Мурахтин парашютда ерга тушишга муваффақ бўлган ва Сурия ҳукумати ҳарбийларига етиб олган.

Қидирув ишлари чоғида Россия армиясининг Ми-8 вертолёти уриб туширилган. Унинг учувчиси Александр Позынич ҳалок бўлган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз -telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio