Сурияда яшовчи туркманлар кимлар?

Image caption Асадга қарши курашаётган туркман жангарилари

Туркманлар Сурия шимоли, шунингдек Ироқ ва Эрон шимолига қадар узанган минтақаларда XI асрдан бери яшаб келишади.

Сурия ҳудудида улар асосан Туркия чегарасига яқин Латакия шимоли, шунингдек, Алеппо, Идлиб, Ҳомс, Тартус ва Дамашқда яшайдилар.

Уларнинг сони ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

Лекин тахмин қилинишича, бу сон 1.5 миллиондан 3.5 миллионга қадар бўлиши мумкин.

Ал-Асадлар сулоласининг қудратга келганидан бери туркманларга ўз тилларида бирон нарсани нашр қилиш ва ҳатто ўз она тилларида ёзиш ҳам тақиқланган.

Мамлакат ҳукумати уларни ва бошқа этник озчиликларни тан олмайди ва "ягона Сурия араблари миллати" ғоясини тарғиб қилиб келади.

Туркманлар манфаатларини ҳимоя этувчи партиялар "Сурия туркманлари ассамблеяси" остида бирлашиб, Ғарб ва Форс кўрфази давлатлари томонидан қўлланувчи "Миллий коалиция" аталмиш мухолиф гуруҳга яқинлар.

2011 Сурияда намойишлар бошланган вақти Туркия томонидан дастакланган туркманлар қўлларига қурол олиб режимга қарши курашга отландилар.

Туркия Башар ал-Асад ҳукуматига қарши бўлиб келган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи RIA Novosti
Image caption Асад учун Сурияда ҳамма "суриялик араб"

2012 йили яна Туркия томони қўллови билан "Сурия туркманлари бригадаси" қуролли гуруҳи тузилди.

Унинг таркибида 10 мингга яқин аскар борлиги айтилганди.

Уларнинг ҳарбий тизимлари муқаррар эмас, лекин Сурия шимолида қатор ҳарбий бўлинмаларга эгалар.

2013 йили Латакия вилоятида таркибида 12 ҳарбий бўлинма бўлган "Жабал ат-Туркман бригадаси" тузилди.

2015 йили ушбу бригада таркибида Иккинчи Соҳил дивизияси пайдо бўлди.

Бу дивизиянинг Ғарб томонидан дастакланган исёнчи "Озод Сурия Армияси" билан алоқаси жуда яқин.

Минтақадан олинаётган хабарларга кўра, бу бригада Латакия қишлоқ ҳудудларидаги бошқа мухолиф гуруҳлар билан ҳам ҳамкорлик қилади.

Масалан, "Ал-Қоидага яқин "Ан-Нусра жабҳаси", шунингдек, исломий "Аҳрор аш-Шом" гуруҳлари билан.

Бу минтақаларда турли "бригадалар" ва Сурия қуролли кучлари, эронлик ҳарбийлар ва ҳаводан Россия қўллаб-қувватлаётган Ливанлик "Ҳизбуллоҳ" гуруҳи ўртасидаги тўқнашувлар саҳнасига айланган.

Туркман гуруҳларининг асосий рақиби Сурия ҳукумат қуролли кучлари ва ўзларини "Исломий Давлат" дея тақдим этувчи ташкилотнинг ҳарбий бўлинмаларидир.

Курдпараст "Бригада"

Яна бир ҳарбий бўлинма "Султон Салим бригадаси" дея юритилади ва курдлар тарафдоридир. Бу бригада асосан, Сурия билан Туркия чегарасида жойлашган Кобанэда яшовчи туркманлардан ташкил топган.

Бу гуруҳ жангарилари курдларнинг ҳарбий қаноти бўлмиш "Ўз-ўзини ҳимоя қилиш миллий отряди" билан анчадан бери яқин алоқада.

Бундан ташқари бу бригада шу йил 10 октябрида АҚШ ва курдлар томонидан қўлланган ва курдлар томонидан бошқарилган "Сурия демократик кучлари" қуролли иттифоқига кирган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз -telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio