Британия парламенти ИДга қарши ҳужумлар учун овоз берди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Британия Бош вазири Дэвид Камерон

Британия Бош вазири Дэвид Камероннинг парламент аъзоларига айтишича, “Исломий давлат” деб аталмиш жангари гуруҳни бомбалаш “британияликларни хавфсизроқ қилади”.

Аммо асосий мухолифат партияси бўлмиш лейбористлар раҳбари Жерими Корбинга кўра, Британия Бош вазирининг келтирган далиллар Сурия ва Ироқдаги жангариларни бомбалашга етарлича асос бермайди.

Камерон аввалроқ, ҳарбий амалиётларга қарши бўлганларни “террорчиларга ҳайриҳоҳлар” деб атагани учун узр сўраши керак деган талаблар янграмоқда.

Жереми Корбинга кўра, Бош вазирнинг бу таърифи унинг партияси обрўсини тўкади.

Бош вазир узр сўраш талабларини рад қилганди.

10 соатча давом этган мубоҳасалар ниҳоят якунланган.

Парламентдаги овоз бериш натижаларига кўра, Британия эндиликда Франция, АҚШ ва Россия каби Суриядаги нишонларни бомбалаши мумкин.

Британия парламентининг 397 аъзоси ИДга қарши ҳаво ҳужумларини ёқлаб овоз берган.

Ҳаво ҳужумларига қарши парламент аъзолари сони 223 ни ташкил этган.

Овоз бериш Лондон вақти билан тунги соат 22:30 да якунланган.

Парламент хиёбони олдида 2000 тача намойишчи соат 18 дан йиғилганлар, улар Британия ҳаво ҳужумларига қўшилишига норозиликларини билдирганлар.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз -telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ